Қайднома

Қидирув

Гризманн: «Атлетико»га қўйилган тақиқ сабаб, жамоада қолдим»

Гризманн: «Атлетико»га қўйилган тақиқ сабаб, жамоада қолдим»

  06.07.2017 14:58
  0
  582
Гризманн: «Атлетико»га қўйилган тақиқ сабаб, жамоада қолдим»

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Манчестер Юнайтед»га ўтмасдан, клубда қолишга қарор қилгани ҳақидаги қарорига изоҳ бериб ўтди.

«Жамоада қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби — бу «Атлетико»га қўйилган трансфер тақиқи. «Атлетико» ҳеч қачон менинг хизматларимга бунчалик кучли эҳтиёж сезмаганди. Мен клубда қолишим кераклигини ҳис қилдим. Бундай пайтда жамоани тарк этсам чиройли иш бўлмасди. Мен бундай инсон эмасман.

Келаси ёзда нима бўлади? Очиғи, билмайман. Келаси мавсумни «Атлетико»да ўтказаман, кейин эса кўрамиз. Кейинги йил нима бўлишини ҳозир муҳокама қилиш аҳмоқлик бўларди.

Моуриньога қўнғироқ қилиб, унга рад жавобини бердимми? Йўқ. Бу нотўғри. Мен қарор қабул қилдим ва ўз қароримни клубга етказдим. Бўлди», – деди Гризманн.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz