Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

  06.07.2017 17:51
  0
  1472
Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Максам-Чирчиқ” клуби собиқ аъзоси Баҳодир Аҳмедов футзал бўйича Ўзбекистон миллий термасига бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади.

Шу йилнинг май ойи охирида испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендезнинг ЎФФ билан тузган шартномаси якунига етган ва мураббий Ўзбекистондаги фаолиятини тугатган эди. Айни вақтда у Таиланд терма жамоасида ишламоқда.  

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. 2014 йили Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали Баҳордир Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритганди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz