Қайднома

Қидирув

«Эвертон» Сигурдссон учун 32 миллион евро таклиф қилди

«Эвертон» Сигурдссон учун 32 миллион евро таклиф қилди

  07.07.2017 11:12
  0
  613
«Эвертон» Сигурдссон учун 32 миллион евро таклиф қилди

Daily Mail хабарига кўра, «Эвертон» устози Рональд Куман жамоасида «Суонси» ярим ҳимоячиси Гилфи Сигурдссонни кўришни жуда ҳам хоҳламоқда.

Дастлаб, ливерпулликлар «Суонси»га футболчининг трансфери учун 27 миллион фунт таклиф қилганди, аммо уэлсликлар бу таклифни рад этишди. Энди «Эвертон» бу таклиф суммасини яна бироз кўтарган.

«Суонси» ўз етакчисидан ажралгиси келмаяпти, аммо футболчининг ўзи яхшироқ таклиф бўлса, уни қабул қилмоқчи ва клуб ҳам буни тушуниб турибди. Қолаверса, «Эвертон» исландиялик футболчига катта умид боғлаб, унга янги мавсум режалари учун асосий футболчиларидан бири сифатида қарамоқда.

Олдинроқ, Сигурдссон «Тоттенхэм» клубида ҳам фаолият олиб борганди, аммо «шпорлар» таркибида зарур ўйинчилар қаторига кира олмаганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz