Қайднома

Қидирув

«Металлург» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

«Металлург» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

  08.07.2017 08:34
  0
  688
«Металлург» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

Илгари хабар берганимиздек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари 7 июль санасида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида кўрикдан ўтишди ва иккинчи даврага тайёргарликни давом эттириш учун пойтахт вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олишди.

Бекободликлар икки ҳафта мобайнида Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳида жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига зўр беришади. Мураббийлар таркиби билан қўшиб ҳисоблаганда бугун Ўзбекистон металлургия комбинатига қарашли бу масканга клубнинг 50 дан зиёд аъзолари етиб келишди.

Асосий ва ўринбосарлар таркиби вакилларига йиғин давомида жисмоний юкламалар берилиши баробарида назарий ҳамда тактик жиҳатдан машғулотлар ҳам ўтилади. Йиғинда “Металлург” таркибига таклиф этилган янги ўйинчилар ҳам иштирок этишаяпти.

Ўз навбатида биринчи даврада бекободликлар билан бирга бўлган баъзи ўйинчилар бошқа клубларда кўрикдан ўтиш учун рухсат олишганлигини ҳам айтиб ўтиш керак.

Бу борадаги янгиликлар ҳақида кейинги чиқишларимизда маълумот берамиз. Ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

"Металлург" ПФК матбуот хизмати


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz