Қайднома

Қидирув

Конфедерациялар кубоги турнирида қандай кўрсатгичлар қайд этилди?

Конфедерациялар кубоги турнирида қандай кўрсатгичлар қайд этилди?

  10.07.2017 16:26
  1
  1033
Конфедерациялар кубоги турнирида қандай кўрсатгичлар қайд этилди?

Футбол сифати нуқтаи-назаридан юқори баҳоланган Конфедерациялар кубоги турнирда мухлислар ташрифи чакки бўлмагани қизиқиш даражасини кўрсатиб турибди. Чунончи, КК-2017 ўйинларини жами 628304 мухлис бевосита стадионларда кузатди. Бу турнир тарихидаги учинчи яхши кўрсаткичдир.

-         Германия термаси Конфедерациялар кубогини жаҳон чемпиони мақомида қўлга киритган илк жамоага айланди. Бунгача амалдаги ЖЧ ғолибига бу турнирда бош соврин ютиш насиб этмаганди.

-         Бундестим устози Йоахим Лёв футбол тарихида ҳам жаҳон чемпионати, ҳам Конфедерациялар кубогида зафар қучган тўртинчи мутахассис бўлди. Йоггидан ташқари, Марио Загалло, Карлос Альберто Перрейра ва Луиз Фелипе Сколари Бразилия термасини ҳар икки турнир шоҳсупасига етаклашгани билан мақтанишлари мумкин.

-         Германия термаси - ўз тарихида жаҳон ва Европа чемпионати ҳамда Конфедерациялар кубогида ғалаба қозонган иккинчи жамоадир. Франция миллий жамоаси ҳам шундай «хет-трик»ка эга.

-         Чили терма жамоаси вакили Клаудио Браво КК-2017нинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди. 34 ёшли кипер гуруҳ босқичидаги илк 2та ўйинни саломатлигига боғлиқ муаммо туфайли ўтказиб юборганди. Кейинги 3та баҳсда эса атиги 2та гол қўйиб юборди.

-         Турнирнинг «Олтин бутса»си ғолиб жамоа ҳужумчиси Тимо Вернерга насиб этди. 23 ёшли футболчи мусобақа давомида 3та гол урди. Аслида унинг жамоадошлари Ларс Штиндль ва Леон Горецка ҳам рақиблар дарвозасини 3 мартадан ишғол қилишди, аммо Вернерга яна 2та голга ассистентлик қилгани қўл келди.

-         Турнирнинг барча учрашувларида иштирок этиб, немис жамоасини ғалабалар сари етаклаган 23 ёшли  Юлиан Дракслер «Олтин тўп» совринини қўлга киритди. Аввалги Конфедерациялар кубоги мусобақаларида Денилсон, Роналдиньо, Робер Пирес, Тьерри Анри, Адриано, Кака ва Неймар энг яхши футболчи мақомини олишганди.

-         ЖЧ ва КК тарихида илк марта ўйиннинг қўшимча бўлимларида икки нафар футболчи майдондан четлаштирилди. 3-ўрин учун кечган Португалия - Мексика учрашувининг 106-дақиқасида Нелсон Семеду хавфли ўйин учун 2-марта огоҳлантирилди ва португаллар ўн киши бўлиб қолишди. Яна 6 дақиқадан сўнг эса Элизеунинг кўкрагига оёқ билан зарба берган Рауль Хименес ҳам майдонни эртароқ тарк этди.

-         Португалия термаси ўз тарихида илк марта Конфедерациялар кубоги совриндорига айланди. Жамоа 3-ўрин учун кечган баҳсда Криштиану Роналдусиз ҳам ўз мақсадига эришди - 2:1.

-         Чили ва Германия термаси ўртасидаги финал ўйинини «Санкт-Петербург» аренасида 57268 мухлис томоша қилди. Бу Конфедерациялар кубоги-2017да кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

-              Финал ўйинида Чили термаси ҳимоячиси Гонсало Хара рақиби - немислар ҳужумчиси Тимо Вернер бошига тирсаги билан оғриқли зарба берди. Бу ҳолатда учрашувни бошқариб борган Милорад Мажич видеоассистентлар ёрдамига эҳтиёж сезди. Якунда Харанинг қўполлиги сариқ карточкага муносиб кўрилди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


bu maqoladagi gaplarni kechasi soat 2:00 da uxlab yotgan joyimdan uyg'otib sorasanglar ham aytib beraman
Xadeb bir narsani takrorlayvermanglar adminlar
10.07.2017 16:51

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz