Қайднома

Қидирув

Чимирма қошни...

Чимирма қошни...

  10.07.2017 21:08
  0
  2270
Чимирма қошни...

Чимирма қошни (поплик футбол ишқибози Бахтиёр Ҳасановга)

Мухлис укам Бахтиёр Ҳасан,

Не савдолар тушмоқда бошга?

Кун санайман сен каби мен ҳам,

Тасанно деб сабру-бардошга.

 

          Поп канали бўйида туриб,

          Майли, сувга айтгин тушингни...

          Аммо  асаб бебаҳо неъмат,

          Йиғиб олгин ақлу-ҳушингни.

 

Нима солсанг қора қозонга,

Шул нарсалар чиқар чўмичга.

Беҳудага чимириб қошни,

Аламингни ютмагин ичга.

Ўйинни бой берганда терма,

Ўғил-қизим келмас сўроқлаб.

Худди мендан хафа бўлгандек,

Ҳатто, қуёш кетар йироқлаб.

 

          Нолаларим  булут мисоли,

          Ҳайдаркўлга ёшин тўкади.

          Хаёл оти ёзса қанотин,

          Юрагимга армон чўкади...

 

Иккимизнинг «дардимиз» бир,

Зафар қучгайдир термамиз.

Бу сафар ҳам «палов»га зор,

Наҳот, ночор шўрва ичамиз!

Баҳром СИДДИҚОВ, Жиззах шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz