Қайднома

Қидирув

Мата Лукакунинг трансферига муносабат билдирди

Мата Лукакунинг трансферига муносабат билдирди

  11.07.2017 13:42
  0
  760
Мата Лукакунинг трансферига муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Ромелу Лукаку «қизил иблислар»нинг янги футболчисига айланганини юмор билан қарши олди.

«Ромелу Лукакуни табриклайман, у — дунёдаги энг катта бутсалар эгаси», — дея ёзган испаниялик футболчи ўз твиттерида.

«Манчестер Юнайтед» Лукаку билан 5 йиллик шартнома имзолади. Норасмий маълумотларга кўра, трасфер қиймати 75 млн фунтни (85 млн еврога яқин) ташкил этди. У жамоада Златан Ибраҳимовичдан бўш қолган 9-рақамли футболкада тўп суради.

Ушбу трансфер доирасида манчестерликлар ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»га бориб қўшилди.

Лукаку якунланган мавсумд «Эвертон» сафида 39 ўйинда майдонга тушган ва 26 гол уриб, 7 голга узатма берган. 24 ёшли ҳужумчи «ирислар» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz