Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев Хитойдаги турнирга 20 футболчини жалб қилди

Дилшод Нуралиев Хитойдаги турнирга 20 футболчини жалб қилди

  12.07.2017 08:49
  0
  589
Дилшод Нуралиев Хитойдаги турнирга 20 футболчини жалб қилди

Шу йилнинг 13–17 июль кунлари Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 асосий терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термасидан ташқари Хитой, Чехия ва Япония U-15 терма жамоалари қатнашади. Дилшод Нуралиев бўлажак турнирга 20 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров (“Бунёдкор”), Шукрон Йўлдошев (“Пахтакор”);

Ҳимоячилар: Миразиз Садиов (“Пахтакор”), Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Хуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Муҳаммадюсув Носиров (“Бунёдкор”), Дониёр Собиров (“Бунёдкор”), Жасур Абдулбеков (“Бунёдкор”), Шавкат Тоҳиров (БЎСМ);

Ярим ҳимоячилар: Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Темур Мамасиддиқов (“Пахтакор”), Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Жасур Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Диёр Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Абдурауф Бўриев (“Бунёдкор”), Мурод Хўжамбердиев (“Насаф”), Азамат Абдуҳалилов (“Янгиер”);

Ҳужумчилар: Игорь Чиркизов (“Пахтакор”), Бобур Собиров (“Локомотив”).

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz