Қайднома

Қидирув

Уйғонгин йигит!

Уйғонгин йигит!

  12.07.2017 17:15
  0
  2654
Уйғонгин  йигит!

Тарих саҳифасига кирай десанг,

Термага тушдингми, меҳнат қил тинмай!

Футбол лаззатин татиш истасанг,

Уйғонгин йигит, асло толиқмай!

          

           Термада ўйнаш шараф ҳар йигитга,

           Шиддаткор бўл сен юрт, орият учун.

           Бел боғлаб чиқдингми, футбол, курашга,

           Олишгин, мардона йўлланма учун.

 

Қатарга минг раҳмат, ғалаба олиб,

Корейслар қулфин очди қўрқмасдан.

Зафар қучиш чун уч голин уриб,

Ўзбегим имконин пастга сурмасдан!

 

           Хитойга борамиз уч очко учун,

           Ҳар очко тиллодек, қимматин қадрла.

           Оллоҳдан тилаймиз ўтиниб ҳар кун,

           Ёлвориб сўраймиз, энди бир «портла»!

 

Бабаян уйғонсин, ҳужум қўлласин,

Тактика ўзгартириб, калла ишлатиб!

Бир йўл бор - жамоа олдинга борсин,

Ҳужум самарасин тантана қилиб!

 

           Москов финишига озгина қолди,

           Оғир икки ўйиндир олдимизда.

           Уйғонгин шоввоз, фурсат оз қолди,

           Мундиал калити ўз қўлингда!

 

Одилжон, етакла шунқорларинг,

Ғалаба нашидасин дилдан суришсин!

Сардор, Жалолиддин урсин голларин,

Мухлислар шодланиб, «Лазги»га тушсин!

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz