Қайднома

Қидирув

Ж.Корея ва С.Арабистони термалари ёмон қулади-а!?

Ж.Корея ва С.Арабистони термалари ёмон қулади-а!?

  12.07.2017 23:11
  0
  1485
Ж.Корея ва С.Арабистони термалари ёмон қулади-а!?

Конфедерациялар кубоги ФИФА рейтинги юқори қисмига жиддий таъсир кўрсатиши аниқ эди. Мана, бу тахмин тўлиқ оқланди: 6 июль куни эълон қилинган жаҳон рейтингида Германия термаси 1-ўринга кўтарилди, Бразилия миллий жамоаси эса ўз-ўзидан пастга тушди. Ўзбекистон термасига келсак, бош жамоа­миз июнь ойидаги мавқесига нисбатан 3 поғона пастлади. Ваҳоланки, бош жамоамиз атиги 2,87 балл йўқотди, холос. Бизнинг натижамиз унча яхши эмасдир, ле кин Ж.Корея ва С.Арабистони термалари ЖЧ-2018 йўлидаги биттадан мағлубият туфайли рейтингда сезиларли даражада қулади - 8та ўрин. ОФК етакчиси Эрон термаси аксинча, 30-ўриндан 23-қаторга кўтарилди. Тўғри, бу форслар учун тарихдаги энг яхши натижа эмас. Чунончи, Эрон термаси 2015 йил августда 15-ўринда қайд этилганди.

Ой якунларига кўра, ОФК миқёсида Фаластин, Ироқ ва Мальдив ороллари жамоалари ўринлар бў­йича энг яхши ўсишга эришди. Очко йиғиш бобида эса Фаластин, Эрон ва Қатар термалари энг яхши кўрсаткичга эришди. Яман, Тожикистон, Малайзия ва Сингапур жамоалари ўринлар бўйича энг шиддатли қулашга учради. Яман, Ж.Корея ва Саудия Арабистони миллий термалари эса катта миқдорда очко йўқотди.

ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичи «А» гуруҳи аъзоларига доир ўзгаришлар

Эрон: +7 ўрин, +64 очко

Ж.Корея: -8 ўрин, -41 очко

Ўзбекистон: -3 ўрин, -3 очко

Сурия: -5 ўрин, -13 очко

Қатар: +9 ўрин, +61 очко

Хитой: +5 ўрин, +16 очко

6 июль куни эълон қилинган рейтингда очколар бўйича энг катта ўсиш қайд этиш кутилмаганда, Андорра термасига насиб этди. Андорраликлар яқин орада 129-ўриндан янада юқорилашлари мумкин. Камтарин жамоа 2005 йил сентябрда ўрнатган рекорд натижа (125-ўрин)сини янгилаш учун 5та поғона баландлашиши керак. Андорраликлар 3 сентябрь куни Фарер оролларида ўйнашади ва бу сафарга катта умид боғлаётганлари тайин. Ўтган ой жаҳон футболида энг катта ўсишни Янги Зеландия термаси қайд этганди (Қ17 ўрин). Бироқ бу жамоа энди Конфедерациялар кубогидаги 3та мағлубият туфайли нақ  27 поғона пастга тушди.

Июнь ойида энг катта ўсишга эришган жамоалар

1. Андорра: +57 ўрин

2. Сьерра-Леоне: +30 ўрин

3. Бурунди: +27 ўрин

4. Соломон ороллари: +26 ўрин

5. Танзания: +25 ўрин

6. Мавритания: +23 ўрин

7. Фаластин: +22 ўрин

8. Янги Каледония: +19 ўрин

9. Гвинея-Бисау: +18 ўрин

10. Ироқ: +17 ўрин

Июнь ойида энг катта қулашга учраган жамоалар

1. Намибия: -62 ўрин

2. Свазиленд: -42 ўрин

3. Сент-Киттс ва Невис: -35 ўрин

4. Кабо-Верде: -31 ўрин

5. Янги Зелендия: -27 ўрин

6. Белиз: -26 ўрин

7-8. Венгрия, Антигуа ва Барбуда: -24 ўрин

9. Гайана: -22 ўрин

10. Яман: -21 ўрин

Кучли ўнликда Португалия, Швейцария ва Польша термалари бирданига 4та поғона юқорига кўтарилиб, ўтган ойдаги кетма-кетликни сақлаб қолишди. Конфедерациялар кубоги финалчиси Чили термаси 4-ўриндан 7-қаторга тушган бўлса, Европа умиди - Бельгия миллий жамоаси 3 поғона йўқотди (7-ўриндан 10-ўринга тушди). Айни пайт ФИФА таркибида 211та аъзо ассоциация борлигини таъкидлаш жоиз. Лекин улардан 5таси ҳали рейтингга киритилган эмас. Навбатдаги рейтинг 10 август куни эълон қилинади.

Бир йил олдинги рейтинг билан солиштирсак, миллий жамоамиз 56-ўриндан 62-қаторга тушди. Ёдингиздами, ўшанда ОФК бўйича Ж.Корея термасидан сўнг 3-ўринда тургандик. Янги йил ярмига келиб, саудларни ҳам 4 поғона юқорига ўтказиб юбордик.

Ф. ФАЙЗИЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz