Қайднома

Қидирув

Ёш юлдузчалар статистикаси қандай кўриниш олди? (+фото)

Ёш юлдузчалар статистикаси қандай кўриниш олди? (+фото)

  14.07.2017 15:04
  0
  1803
Ёш юлдузчалар статистикаси қандай кўриниш олди? (+фото)

Қуйидаги рейтинг мавсум-2016|2017да кўзга ташланган энг ёрқин ёш ижрочилардан тузилган. Аниқроқ айтсак, 1996 йилнинг 1 январидан кейин туғилган кашфиёт футболчилардан.

*** Патрик Шик - Чехиянинг янги умиди. Томаш Росицки ва Милан Барош давридан буён мамлакат футболида бу қадар иқтидорли йигит кўзга ташланган эмасди.

Шик Италия футболига мослашиш учун атиги 2 ой сарфлади ва «Сампдория»нинг бошланғич таркибида илк марта «Ювентус»га қарши ўйинда майдонга тушиб, дарҳол гол урди. У айниқса, апрелда фаоллашди - 5та ўйинда 4та гол.

*** Даниялик марказий ҳужумчи Каспер Дольберг Голландия эредивизионида ёрқин нур сочиб, ҳимоячилар додини берди.

19 ёшли йигитча шунингдек, ЕЛда ҳам йўқолиб қолмай, «Аякс»нинг финалга чиқишига 6та гол билан ҳисса қўшди.

*** Бельгиялик 20 ёшли Юри Тилеманс ақлга сиғмас даражада кучли зарба йўллаш салоҳиятига эга.

Унинг ҳар бир голи RMC ва Eurosportнинг ҳафталик рейтингидан жой олди. Юри яна майдонни яхши кўриши ва нозик тўп узатиши билан ҳам мақтанишга ҳақли.

*** Тимо Вернер - заиф томонлари йўқ идеал марказий ҳужумчи.

«РБ Лейпциг» вакилининг «офсайд» чегарасида қойилмақом ҳаракатланиши ва бўш ҳудудга чиқиб бориши таҳсинга лойиқ.

*** Фантастик қобилиятга эга Мусса Дембеле чемпионшипдаги тажрибадан сўнг Шотландияда «Селтик» учун яйраб гол урди. Устун жиҳатлари - тезлик, ноодатий ҳаракатланиш, техника ва вазиятлар қадрига етиш хусусияти.

У бу масалаларда буюк Роналдони эслатмоқда, бардош ва руҳий ишонч нуқтаи назаридан эса Дидье Дрогбага ўхшайди.

*** Габриэль Жезус АПЛга қадам қўйиши ҳамоно Серхио Агуэрони захирага ўтқазиб қўйиб, «Иттиҳод»ни ром этди.

Эҳ, агарда жиддий жароҳатга йўлиқмаганида, «Манчестер Сити» ЧЛда узоқроққа борармиди, эҳтимол...

*** Франциялик Усмон Дембеле бундеслигани енгилгина маҳв этди. Жуда тезкор, техник иқтидори баланд йигитча Германия футболидаги ҳимоячиларни ҳаттоки, Франциядагидан ҳам осонроқ тарзда «бир ёқли» қилди.

Усмоннинг «Боруссия»дек клубда нақ 21та голга ассистент бўлгани барчасини айтиб турибди.

***  Ёш Жанлуижи Доннарумманинг «Милан»дан кетиш масаласида можаро кўтаргани бошқа масала. Факт шуки, баҳайбат йигитча «А» сериясида бир қанча кароматлар кўрсатишга улгурди.

Ҳа, бетакрор Жанлуижи Буффонга ўйин бобида муносиб ўринбосар йўқ эмас.

*** Кимсан Алекс Фергюсон уни Пол Гаскойн давридан кейинги энг иқтидорли инглиз хавбеки сифатида таърифлади. Қолаверса, Деле Алли қаторасига 2 йил АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди.

«Шпорлар» якунланган мавсумдаги натижалар учун биринчи навбатда, чемпионатнинг ўзида 22та гол уришдан ташқари, яна 13тасига ассистентлик қилган шу йигитчадан миннатдор бўлишлари керак.

*** «Янги Анри»нинг қаҳрамонликлари ҳақида кўп ёзилди ва ҳозир яна такрорлаш шарт эмас.

Энг сара клубларнинг Килиан Мбаппе ишқида ёнаётгани барчасига далолат.

10. Патрик Шик («Сампдория») - 35та ўйин, 13та гол, 5та самарали узатма

9. Каспер Дольберг («Аякс») - 48та ўйин, 23та гол, 8та самарали узатма

8. Юри Тилеманс («Андерлехт») - 53та ўйин, 18та гол, 15та самарали узатма

7. Тимо Вернер («РБ Лейпциг») - 32та ўйин, 21та гол, 7та самарали узатма

6. Мусса Дембеле («Селтик») - 49та ўйин, 32та гол, 9та самарали узатма

5. Габриэль Жезус («Манчестер Сити») - 11та ўйин, 7та гол, 5та самарали узатма

4. Усмон Дембеле («Боруссия» Д.) - 49та ўйин, 10та гол, 21та самарали узатма

3. Жанлуижи Доннарумма («Милан») - 41та ўйин (12таси «қуруқ»), -49та гол

2. Деле Алли («Тоттенхэм») - 50та ўйин, 22та гол, 13та самарали узатма

1. Килиан Мбаппе («Монако») - 44та ўйин, 26та гол, 14та самарали узатма

Манба: footballhd.ru


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz