Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Илҳом Мўминжонов клуб тарихига кирди

«Навбаҳор»: Илҳом Мўминжонов клуб тарихига кирди

  14.07.2017 22:00
  0
  867
«Навбаҳор»: Илҳом Мўминжонов клуб тарихига кирди

«Лочинлар» жорий мавсумнинг биринчи даврасини деярли ярмини дуранг билан ўтказишди. Чемпионат тарихида «Навбаҳор» шу пайтгача бунча миқдордаги дурангни қайд этмаган.

Бу билан Илҳом Мўминжонов клуб тарихида қолди. Ўзбекистон чемпионатида эса бундай кўрсатгич учинчи бор кузатилмоқда.

1992- йилда «Сурхон», 1998- йилда эса «Дўстлик» жамоалари мавсумнинг биринчи ярмида 7 бор дурангга имзо чекишган. Биринчи даврадаги энг яхши натижани «Навбаҳор» чемпион бўлган мавсумида намойиш қилган.

21 йил аввал «лочинлар» 15 ўйинда 41 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллашган. Бу йилги мавсумда ўз уйида ютқазмаган наманганликлар ўшанда биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказишган.

Ушбу мағлубиятсиз серия клуб учун ягоналигича сақланиб турибди. Дастлабки 15 ўйинда «Навбаҳор» бу йил ўтган йилгига қараганда 5 очкога кўп тўплади, лекин ғалабалар сони ўша-ўша – 4 та. Шунингдек эгалланган ўрин (12- поғона) ҳам худди 2016- йилги каби бўлди.

2008- йилда «Навбаҳор» биринчи даврадаги энг ёмон натижани кўрсатган. Ўшанда клуб 15 ўйинда 3 бор ғалаба қозонган холос. Тўпланган очко борасида ҳам 2008 йилги натижа (14 очко) «Навбаҳор» мухлислари ёдида ёмон хотира қолдирган.

Биринчи даврани кучли бешликда «Навбаҳор» сўнгги бор 2006- йилда якунлаган.

Биринчи даврадаги...
Энг кам ғалаба: 2008 (3 та)
Энг кўп ғалаба: 1996 (13)
Энг кам мағлубият: 2008 (3)
Энг кўп мағлубият: 1996 (0)
Энг кам дуранг: 2001 (0)
Энг кўп дуранг: 2017 (7)
Энг кам урилган гол: 2011 ва 2012 (11)
Энг кўп урилган гол: 2000 (44)
Энг кам ўтказилган гол: 1996 (8)
Энг кўп ўтказилган гол: 1


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz