Қайднома

Қидирув

Россия суперкубоги: «Спартак» «Локомотив»дан устун келди

Россия суперкубоги: «Спартак» «Локомотив»дан устун келди

  15.07.2017 09:39
  0
  661
Россия суперкубоги: «Спартак» «Локомотив»дан устун келди

Кеча, Москвадаги “Локомотив” стадионида Россия суперкубоги баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳс “Спартак”нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

Экстра таймнинг 101 дақиқасида Луис Адриано ҳисобни очган бўлса, Промес 113 дақиқада орадаги фарқни яна биттага оширди.

Бу голларга “темирйўлчилар” битта жавоб қайтара олишди холос. Аниқроғи, 116 дақиқада Фернандеш орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Шу тариқа “Спартак” ўз тарихида биринчи маротаба Россия суперкубогини қўлга киритди.

Россия суперкубоги-2017.

Спартак – Локомотив 2:1 (0:0)

Голлар: 1:0 – 101 Луис Адриано, 2:0 – 113 Промес, 2:1 – 116 Фернандеш.

Спартак: Ребров, Жикия, Ещенко, Боккетти, Комбаров, Фернандо, Глушаков, Попов (Ананидзе, 71), Промес, Луис Адриано, Зе Луиш (Мельгарехо, 90).

Локомотив: Гильерме, Игнатьев, Пейчинович, Кверквелия, Фернандеш, Тарасов (Миранчук, 103), Денисов (Коломейцев, 111), Баринов, Фарфан, Миранчук, Ари.

Огоҳлантириш: Пейчинович (42), Луис Адриано (62), Баринов (76), Ещенко (80), Жикия (95), Боккетти (115).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz