Қайднома

Қидирув

Ашурматов ва Ҳамдамовнинг ёшлар термасига чақирилмагани сабаби маълум қилинди

Ашурматов ва Ҳамдамовнинг ёшлар термасига чақирилмагани сабаби маълум қилинди

  15.07.2017 14:08
  0
  1225
Ашурматов ва Ҳамдамовнинг ёшлар термасига чақирилмагани сабаби маълум қилинди

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олиш учун саралаш баҳсларини бошлайди. Бугун ўзбекистонлик футболчиларга Ливан U-22 термаси қаршилик қилади.

Аввал хабар берилганидек, Равшан Ҳайдаров мазкур мусобақага 22 футболчини жалб қилган. Улар орасида эса “Бунёдкор”нинг икки футболчиси Рустам Ашурматов ва Достон Ҳамдамов йўқ эди.

ЎФФ матбуот хизмати юқорида таъкидланган футболчилар жароҳати ва саломатлиги боис ОЧ саралашига чақирилмаганини маълум қилди.

“Рустам Ашурматов ва Достон Ҳамдамов жароҳати ҳамда соғлиғидаги муаммолар туфайли U-23 ОЧ саралашида иштирок этаётган Ўзбекистон U-22 таркибига чақирилмади”, – дейилади ЎФФ матбуот хизмати хабарида.


Манба: sports


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz