Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида давом эттиради.
Биринчи давра охирларида “Бунёдкор” футбол клубига Элдор Шомуродов трансфери масаласида Россиянинг “Ростов” клубидан таклиф тушди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Элдор Шомуродов “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтди.
Айтиш жоизки, “Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибидаги футболчиларининг бизникидан кучлироқ бўлган хориж чемпионатларига йўл олишига доимо ижобий муносабатда бўлиб келади.
Ўйлаймизки, Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасида тўп тепиб, орттирадиган тажрибаси ва маҳорати келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдали бўлади.
Шомуродов сўнгги йилларда премьер-лига баҳсларида ўз ўрнига эга бўлишган Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Вадин Афонин сингари ном қозониб, Россия чемпионатида муносиб иштирок этади. Қайд этиш керакки, Элдор Шомуродов
"Бунёдкор" ФКдан Россия чемпионатига йўл олган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлди.
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"даги икки ярим йиллик фаолияти мобайнида 83та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 22та гол урди.
“Бунёдкор” футбол клуби академияси эса янгидан-янги юлдузларни кашф қилишда давом этади.
Ўйлаймизки, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёш футболчилар учун Шомуродовнинг “Ростов”га ўтиши қўшимча куч бағишлаб, уларнинг ўз устиларида янада кўпроқ ишлашига ва келажакда моҳир футболчи бўлиб етишишига туртки бўлади.
Россиядаги фаолиятинг омадли бўлсин, Элдор!
Манба: www.bunyodkor.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20