Қайднома

Қидирув

«Зенит» мавсумни ғалаба билан бошлади

«Зенит» мавсумни ғалаба билан бошлади

  16.07.2017 15:38
  0
  495
«Зенит» мавсумни ғалаба билан бошлади

«Зенит» Россия чемпионатининг илк турида «СКА-Хабаровск» клубига қарши ўйнади. Хабаровскдаги Владимир Ленин номидаги стадионда кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Бу питерликлар жамоасининг Роберто Манчини раҳбарлигидаги илк расмий учрашуви ва илк ғалаба бўлди.

Иккинчи бўлим бошида жамоа дебютанти Далер Кузяев рақиб жарима майдони ҳудудида Олег Шатовдан тўпни қабул қилиб олди ва уни осонлик билан дарвоза тўрига жойлади.

81-дақиқада Себастьян Дриусси ва Леандро Паредес ўзаро тўп оширишиб, Шатовни олдинга чиқаришди, чап қанотда югурган футболчи дарвоза тўсини остига тўп узатди ва Александр Кокорин қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди.

Иккинчи турда «Зенит» «Рубин»ни қабул қилади (22 июль), «СКА-Хабаровск» эса сафарда Туланинг «Арсенал» клубига қарши ўйнайди (24 июль).

15 июль куни биринчи тур доирасида ЦСКА «Анжи»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди, «Урал» эса «Ростов» қарши ўйинда дуранг ўйнади (1:1).

Бугун шунингдек, «Динамо»-«Спартак», «Локомотив»-«Арсенал», «Рубин»-«Краснодар» учрашувлари ўтказилади.

Россия чемпионати
1-тур

СКА Хабаровск – Зенит 0:2
Голлар: 0:1 – 52 Кузяев, 0:2 – 81 Кокорин.
СКА Хабаровск – Довбня, Гришко, Пуцко, Эдиев, Черевко (Савичев, 74), Баляйкин (Друзин, 90), Дедечко, Никифоров, Казанков (Федотов, 85), Корян, Лескано.
Зенит – Лунев, Нету, Кришито, Иванович, Смольников, Паредес, Жулиано (Дриусси, 74), Ерохин (Кузяев, 46), Шатов (Эрнани, 90), Дзюба, Кокорин.
Огоҳлантиришлар: Ерохин (30), Смольников (40), Казанков (42), Кокорин (67), Кузяев (85).


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz