Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаяннинг чиндан ақли кирдими?

Самвел Бабаяннинг чиндан ақли кирдими?

  16.07.2017 20:20
  1
  2347
Самвел Бабаяннинг чиндан ақли кирдими?

Сўнгги икки ўйин терма жамоамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканлиги кўпчилигимизга сир эмас.

Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар биз учун мундиал эшигини очиб бериши мумкин. Агар мураббийлар штаби таркиб ва тактикани тўғри танласа… Агар футболчиларимиз жон куйдириб ўйнашса…

Айни дамда Самвел Бабаяннинг айрим ўзгартиришлари кишини қувонтирди. Бош мураббий терма жамоага янги футболчиларни жалб қилди. Хусусан, “Насаф”дан уч нафар футболчи чақирилди.

Биз учун кучли ёки кучсиз футболчиларнинг чақирилгани эмас, умуман, янги футболчининг чақирилгани муҳим бўлиб қолганди. Сабаби охирги пайтларда терма таркиби ўзгармас ҳолатда келаётганди.

БУНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?

Хўш, Самвел Бабаян шу чақирилган футболчилардан фойдалана олармикин? Йўқ, келинг, саволни тўғрироқ қўяйлик, фойдаланармикин?

Масалан, Баҳром Абдураҳимов терма жамоамизнинг ҳозирги ярим ҳимоясини кучайтира олади, чунки ҳозирги ҳолатда терма жамоа таркиби “Насаф”дан кучли ҳисобланмайди. Лекин Бабаян асосий таркибни ўзгартирармикин?

Ўзи, аслида, бизда асосий муаммо ярим ҳимоя эмас, ҳимоя, дарвоза чизиғИ ва ҳужум. Хўш, Бабаян дарвоза чизиғига бирорта янги посбон жалб қилдими?

Ҳужум чизиғигачи? Ҳимояга-ку жалб этди, бироқ асосий таркибни, барибир, ўзгартиргани йўқ.

Шунинг учун менинг назаримда бу ўзгаришлар хўжакўрсинга қилинаётгандек. Худди “Мана, кўриб қўйинглар, биз ҳам қайғуряпмиз, ўзгаришлар қиляпмиз”, дейиш учундек.

Тағин билмадим, балки Бабаян олдинги иккита ўйинда айрим “тошбақа”лардан воз кечиб, тезкор ва кучли футболчиларни туширар ва бизни ҳайрон қолдирар.

Кўрамиз, амалда ўзгаришларни кўрмагунча, асосий таркибда ўзгаришлар бўлмагунича Бабаяннинг ақли кирганига ишониш қийин.


Манба: www.penalti.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Нима булгандаям МТЖ ни куллаб кувватлайлик.
16.07.2017 21:54

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz