Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Ўйин назоратини қўлга олганимизга қарамай, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик

Равшан Ҳайдаров: Ўйин назоратини қўлга олганимизга қарамай, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик

  18.07.2017 10:21
  0
  712
Равшан Ҳайдаров: Ўйин назоратини қўлга олганимизга қарамай, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида давом этаётган U-23 ОЧ саралаш турнири “D” гуруҳи 2-турида Непал ёшларига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда Достонбек Турсунов ва Азизжон Ғаниев томонидан киритилган голлар Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди. Турнинг иккинчи ўйинида мезбон БАА ёшлар термаси Ливанни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

U-23 ОЧ саралаши
“D
” гуруҳи, 2-тур
17 июль, душанда

Непал – Ўзбекистон 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: Достонбек Турсунов 21, Азизжон Ғаниев 80

Непал: Алан Неупане, Гаураб Будатоки, Ананта Таманг, Камал Шреста, Пужан Уперкоти, Бимал Гартимагар, Гурунг Хеман, Анжар Биста, Бишвас Шреста, Суман Лама,Динеш Ражбанши.

Захира: Кишор Гири, Нираж Баснет, Амит Таманг, Хемант Тапа Магар, Теж Таманг, Сунил Бал, Санжок Раи, Лахман, Баснет Бибек, Ашок Барал, Шринг Гурунг, Дона Тапа.

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Акрамжон Комилов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Хуршид Ғиёсов, Жасурбек Яхшибое, Абдужамол Исроилов, Жавоҳир Сиддиқов, Забиҳилло Ўринбоев, Бобур Абдихолиқов.

Захира: Умиджон Эргашев, Хожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Одилжон Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Ҳусниддин Ғофуров, Андрей Сидоров, Бекзод Ғанижонов, Дониёр Нарзуллаев.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1.

БАА                             

2

2

0

0

6-0

6

2. 

Ўзбекистон

2

2

0

0

5-1

6

3. 

Ливан

2

0

0

2

1-4

0

4. 

Непал

2

0

0

2

0-7

0

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Непал дастлабки ўйинда 5 та гол ўтказиб юборганидан кейин ҳимоявий ўйинга эътибор қаратиб, биз билан ўйинга яхши тайёрланди. Ўйин назоратини қўлга олганимизга қарамай, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Непалнинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабони яхши ўйнади. Шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан фахрланаман, аммо хатоларни таҳлил қилиб, БААга қарши ўйинга тайёрланамиз”, – деди Равшан Ҳайдаров.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz