Қайднома

Қидирув

«Барселона»: «Неймар борасидаги таклифларни ҳатто кўриб ҳам чиқмаймиз»

«Барселона»: «Неймар борасидаги таклифларни ҳатто кўриб ҳам чиқмаймиз»

  18.07.2017 15:22
  0
  720
«Барселона»: «Неймар борасидаги таклифларни ҳатто кўриб ҳам чиқмаймиз»

Каталонининг «Барселона» клуби матбуот котиби Хосеп Вивес ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши ҳақидаги хабарларга тўхталиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, клуб Неймар борасидаги таклифларни умуман кўриб чиқмайди. Шунингдек, котиб ҳар қандай катта сумма ҳам уларнинг қарорини ўзгартирмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Бу масалада жуда хотиржаммиз ва Неймар «Барселона» учун ўйнашда давом этади. Бу ҳар икки томоннинг хоҳиши.

У ажойиб футболчи, дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча ҳеч қандай жиддий таклиф йўқ. Бўлган тақдирда ҳам клуб бу таклифни ҳатто кўриб ҳам чиқмайди. Неймарнинг сотилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас» – дейди Вивес AS нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz