Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Лобановнинг касрига «Зоб Оҳан»дан енгилди (Видео)

Ўзбекистон терма жамоаси Лобановнинг касрига «Зоб Оҳан»дан енгилди (Видео)

  20.07.2017 10:50
  1
  2055
Ўзбекистон терма жамоаси Лобановнинг касрига «Зоб Оҳан»дан енгилди (Видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17-23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
 
Тайёргарликларни Туркияда давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 19 июль куни Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
Маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини биринчи бўлимда Игнатий Нестеров қўриқлаган ва томонлар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишган.
 
Иккинчи бўлимда эса терма жамоа дарвозасини бошқа дарвозабон Александр Лобанов қўриқлаган. Лобанов йўл қўйган қўпол хатодан сўнг “Зоб Оҳан” футболчилари учрашувда ҳисобни очишган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоаси билан ўтказган хар икки учрашувда мағлубиятга учраганди. Энди ички чемпионатда 4-ўринни эгаллаган жамоа томонидан ҳам таслим этилди.
 
23 июль кунига қадар давом этадиган йиғин давомида яна битта назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган. 

Назорат учрашуви

Туркия, Измит
19 июль, чоршанба

Ўзбекистон – “Зоб Аҳан” (Эрон) – 0:1

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Акмал Шораҳмедов, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзод Аъзамов, Даврон Ҳошимов (Мурод Тошматов, 73), Фаррух Сайфиев, Саламат Қуттибоев (Баҳром Абдураҳимов, 78), Жалолиддин Машарипов (Суҳроб Бердиев, 64), Сардор Мирзаев (Эркин Бойдуллаев, 46), Отабек Шукуров, Игорь Сергеев (Шоҳруз Норхонов, 46).

Туркиядаги ўқув-машғулотлар йиғини миллий терма учун ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Лобан номига яраша @бан
20.07.2017 10:56

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz