Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Минскдаги йиғинини якунлади

«Локомотив» Минскдаги йиғинини якунлади

  20.07.2017 18:02
  0
  514
«Локомотив» Минскдаги йиғинини якунлади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.

11 июль санасидан бошлаб Минскда шуғулланган “темирйўлчилар” бугун ушбу хориж йиғинини якунлаб Тошкентга қайтади. “Локомотив” мазкур йиғин давомида 3 та назорат учрашуви ўтказди.

Дастлаб “Днепр Могилёв” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи назорат ўйинида “Гомель” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги учрашув эса “Слуцк” клубига қарши кечди ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Шу тариқа, жамоамиз бугун Тошкентга қайтади ва футболчиларга бир кунлик қисқа таътил берилади. Сўнгра “Локомотив” Ўзбекистон кубоги 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги “Бухоро”га қарши беллашувга ҳозирликни бошлайди.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz