Қайднома

Қидирув

Музаффар Музаффаров: «Нефтчи» иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади»

Музаффар Музаффаров: «Нефтчи» иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади»

  22.07.2017 09:25
  0
  521
Музаффар Музаффаров: «Нефтчи» иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади»

Тошкентда бўлиб ўтган "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан суҳбатлашдик.

- Тошкентда иккинчи даврага жиддий тайёрланяпмиз. Хабарингиз бор, давралар оралиғида таркибда бир қатор жиддий ўзгаришлар юзага келди. Янги футболчилар борасида ижобий фикрдаман. Уларнинг жамоамизга катта фойдасига тегади. Йиғин давомида бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларида иштирок этмоқдамиз.

Оғир юкламали машғулотдан сўнг ўйинларда иштирок этиш футболчидан катта мураккабликни талаб этади. Шу боис, "Қизилқум" билан баҳсда тўлиқ имкониятларимизни ишга сола олмадик деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик. Вадим Карленович бизга ўз футбол фалсафаларини сингдириб бормоқда. Мураббий истаган ўйинни айнан қўқонликларга қарши беллашувда намойиш эта олдик деган фикрдаман. Ўйиндан завқ олдик.

Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан баҳсга қаратилган. Ўзбекистон Кубогида ҳали имкониятларимиз ёмон эмас.

Очиғи, биринчи даврадан сўнг жамоадан кетмоқчи эдим. Олдимда 5-6 та клубдан аниқ таклифлар мавжуд эди. Улар ичидан 2 таси Тошкент жамоаларидан бўлди. Лекин Вадим Абрамов ва клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг жамоада қолишга қарор қилдим, - деди Музаффаров.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди


Манба: www.fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz