"Навбаҳор" бугун Тошкентда ташкил этилган йиғинни якунлади. Пойтахтдаги йиғин сўнггида "Бухоро" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилди. Ўйинда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан сўнг футболчиларимиз олдинга чиқиб олишганди. Танаффусдан кейин "Бухоро" жамоаси аъзолари дарвозамизни икки бор нишонга олишди.
Аввалига Азамат Алланиёзов ҳисобни тенглаштирган бўлса Владимир Баенко рақиб ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилди.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Отахонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Ойбек Қиличев, Дониёр Усмонов. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Илҳом Бойдедаев, Мурод Ражабов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.
"Бухоро" билан ўтган ўйинда мураббийларимиз икки нафар янги футболчини синовдан ўтказишди. Биринчи даврани "Нефтчи"да ўтказган Саиджон Абдужабборов асосий таркибда майдонга тушди.
Танаффусдан сўнг эса "Бунёдкор"дан жалб этилган ёш футболчи ҳам майдонга тушди. Бу футболчи жамоамизда қоладиган бўлса у ҳақда тўлиқроқ маълумот берамиз.
Ҳар икки футболчини жамоада қолиш ёки қолмаслигига шу кунларда ойдинлик киритилади. Ўз навбатида биринчи даврани "Навбаҳор"да ўтказган Алишер Мирзаев "Обод" жамоасига қайтди.
Тошкент йиғинидаги сўнгги ўйиндан сўнг жамоамиз аъзоларига бир кунлик таътил эълон қилинди. 25 июлдан машғулотлар Наманганда давом эттирилади.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20