Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 59-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 59-сонида

  24.07.2017 10:11
  0
  657
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 59-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 59-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Антиқа «мултьфильм»

Мамлакатимиз бош жамоаси Эрон клубидан мағлубиятга учради. Оддий йиғин доирасида ўтказилган назорат учрашувида қайд этилган ушбу натижага кўпчилик эътиборсиз қаради. Чунки муносабатлардан наф чиқмаслигини англаган аксарият мухлислар қалбида ҳафсаласизлик уруғи ниш урди...

- Равшан Ҳайдаров: «Тактика учун аввало, сабр керак»

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2018 саралаш турнирида муносиб иштирок этди. Муҳими, анча жиддий руҳ касб этган мусобақа футболчиларимиз учун омадли келди - 3та ўйин ва шунча ғалаба.

Бош мураббий билан сафар таассуротлари юзасидан уюштирган суҳбатимиз шу ва бошқа масалаларни қамраб олди.

- ДАВРАЛАР ОРАЛИҒИДА

Олий лига клубларининг тайёргарлик жараёни қай тариқа давом этмоқда?

- Яна бир имконият, аммо

Легионерлармизнинг сўнгги юришлари...

- Никита Рибкин: «Ҳозир юрагимга «Қўқон-1912» яқинроқ»

Биринчи давра кашфиёти - «Қўқон-1912» клуби Чирчиқда йиғин ташкил этди. Сербиялик легионерлар - Дарко Гожкович ва Филипп Райевац кичик таътилдан сўнг жамоа ихтиёрига етиб келишди. Таркибда ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Дейлик, «Обод» сардори Дониёр Ҳасанов иккинчи даврани қўқонликлар таркибида бошлайди. Биз нав­батдаги машғулотдан сўнг жамоа дарвозабони Никита Рибкинни суҳбатга тортдик.

- Абдумалик Ҳакимов: «Футболчиларимиз жамоадан қарздор»

Табиийки, биринчи лига вакиллари ҳам ҳал қилувчи босқич ўйинларига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда, айниқса, етакчилар. Хусусан, биринчи даврада 41 очко тўплаган ва турнир жадвали пешқадами бўлиб турган Қувасойнинг «Цементчи» клуби Туркиянинг Анталия шаҳрига бориб келди. Жамоа бош мураббийи билан суҳбатимиз, иккинчи даврага тайёргарлик ва шу сафар хусусида кечди.

- Чап қанот масаласи

Биласиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой ва Жанубий Корея термаларига қарши кечадиган муҳим учрашувларга тайёргарлик режасига мувофиқ, Туркияда йиғин олиб борди. Хўш, бу галги ўқув-машғулотлар бизга нима берди? Айтиш жоиз, йиғин одатдагидек, ФИФА кунларига тўғри келмагани боис, унда легионерлар иштирок этишмади. Айни шу сабаб ўлароқ, бирор жиддий рақибга қарши назорат учрашуви ўтказилгани йўқ. Ҳал қилувчи баҳслар олдидан жамоамизда қандай муаммолар борлигини билиш учун эса йиғин натижасига қараш ҳам шарт эмас...

- Қарор ва футбол умумийлиги

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида спортга, хусусан, унинг оммавий турларидан бири бўлмиш футболга тааллуқлилари ҳам бисёр. Қу-йида юртимизда миллионлар ўйинига оид норматив-меъёрий ҳужжатлардан парчалар ҳавола этамиз. Уларда қайд этилган талаблар ўзбек футболи тараққиётига ўзига хос ҳуқуқий кўмак бўлиши муқаррар.

- Асилбек Омонов: «Ёшлигимда ҳужумда тўп сурганман»

Ўзининг шонли тарих ва анъанасига эга Наманганнинг «Навбаҳор» клуби жорий мавсумни имкон қадар кучлилар сафида якунлаш ниятида. Шу мақсад йўлида иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборган жамоа аъзолари машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда. Улар орасида дарвозабон Асилбек Омонов ҳам бор. Биз мухлисларнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, ушбу футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Термадаги тайинлов

Чима Мишел Онеке Ўзбекистон терма жамоасига нима бера олади?

- ЦСКА энг ўзгармас клуб

ҲАР СОҲАДАН БИР ЧИМДИМ.

- Қурувчи, официант, «айғоқчи»

КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИ-2017нинг ЭНГ ЁРҚИН МУРАББИЙИ ХУАН КАРЛОС ОСОРИО ФАОЛИЯТИГА ЧИЗГИЛАР.

- Маркос Льоренте: «Ўтган мавсумга қадар «Мадрид»да ўйнашимга ишонгандим»

2016|2017 йиллар мавсуми Маркос Льоренте учун бурилиш нуқтаси бўлди. Зеро, «Алавес»даги ижара муддатини муносиб ўтаган ёш ярим ҳимоячи ниҳоят, «Реал Мадрид» ихтиёрига қайтди. Маркос табиийки, бўлажак чемпионатга катта умид боғламоқда. У асосий таркибдан муқим жой олиш вазифасини имкон қадар тезроқ уддалашни мақсад қилган.

- Айтор Каранка: «Моу - ғалаба кучини элтувчи куч»

Айтор Каранка ҳозирча мураббийлик фаолиятининг бошлан-ғич босқичида турибди. Аммо у «Мадрид» ва «Мидлсбро» клубларида улкан тажриба тўплагани билан мақтанишга ҳақли. Испаниялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида айнан янги соҳада босиб ўтган

- Янги аср ҳосиласи

Янги асрнинг энг совриндор клублари.

- Евро U-21 тўлқини ва тарихи 2

21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчилари таҚдири.

- Алваро Мората: «Энди «Реал»га қайтмайман»

Ниҳоят, «Реал» «чангали»дан қутулган ҳужумчи Альваро Мората Лос-Анжелес - Лондон авиарейси орқали «Челси» ихтиёрига йўл олиш арафасида AS нашрига қисқача интервью бериб, «Қироллик клуби»даги фаолияти ва янги жамоаси хусусида фикр юритди. Алоҳида таъкидлаш керак, лондонликлар Мората трансфери учун 80 млн. евро сарфлаб, у билан бирданига 5 йиллик шартномани расмийлаштирдилар. Испан йигити Лондонда йилига 9 млн. евро миқдорида маош олади.

- «Қўл қовуштириб ўтиришимиз ярамайди»

Моуриньо «МЮ»нинг трансфер сиёсатидан хавотирда...

- Неймар «Барселона»дан кетмаса керак-ов

«Барселона» олд вакилларидан бири «ПСЖ» сафини тўлдириш ҳақида ўйламоқда. Унга нима бўлди ўзи? Bombardir.ru сайти айнан шу саволга жавоб излашга уриниб, Неймарнинг кутилмаган қарори қандай юзага келганини кўриб чиқди.

- МУХЛИС ШЕЪРИ: Ҳар ҳолатда ардоқлаймиз!

Сени яхши кўрмай бўларми?

Футболимиз карвонбошиси.

Орзу-умидлар порлайдими?

Халқ меҳрига содиқ жамоаси!..

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz