Қайднома

Қидирув

Неймар ПСЖга ўтиш учун бир нечта шарт қўйди

Неймар ПСЖга ўтиш учун бир нечта шарт қўйди

  25.07.2017 16:57
  0
  1271
Неймар ПСЖга ўтиш учун бир нечта шарт қўйди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймарнинг бўлажак тақдири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.

Radio Monte Carlo нашрининг хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи ПСЖ раҳбариятидан трансфердан тушадиган бонус, йиллик маош ва мукофот пулларини ўз вақтида олишга кафолат беришларини сўраган.

Маълум бўлишича, Неймарнинг атрофидаги яқинлари ПСЖ трансферни йирик миқдорда амалга оширадиган бўлса, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидаларига зид келишидан хавфсирашмоқда.

Маълумот ўрнида, 2013 йилда "Сантос"дан "Барселона"га ўтган футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан 6 йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

Агар 25 ёшли футболчи францияликлар таркибига бориб қўшиладиган бўлса, сўзсиз дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Неймар ПСЖ раҳбарияти олдига агар жамоага ўтса, тўртта футболчи билан имзолаш шартини қўйди. Бу хабарни Le Parisien нашри талқинида ўқиш учун бу ерга босинг

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарнинг жамоадоши Лионель Месси Instagram саҳифасидан у билан бирга тушган барча суратларни ўчириш билан бирга, жамоа раҳбариятига бразилиялик ҳужумчи ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тақдим этганди. Рўйхатни кўриш учун бу ерга босинг.  


Манба: www.footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz