Қайднома

Қидирув

«Милан» Бонуччининг трансфер пулларини ҳали тўлаб бўлмади

«Милан» Бонуччининг трансфер пулларини ҳали тўлаб бўлмади

  27.07.2017 11:17
  0
  597
«Милан» Бонуччининг трансфер пулларини ҳали тўлаб бўлмади

Football Italia нашри Леонардо Бонуччининг трансфери борасида қизиқарли хабар тарқатди.

«Милан» бош директори Марко Фассоненинг сўзларига кўра, ҳимоячининг трансфери учун тўланадиган пуллар ҳали «Ювентус» ҳисобига ўтказиб берилмаган.

Ҳозир миланликларда бир-неча молиявий муаммолар пайдо бўлган. Ҳозирча, туринликлар ҳеч қандай даъво қилишмаяпти, аммо 11 августгача пулларини олишни исташмоқда.

Ҳозирда шу ва бошқа сабаблар билан «Милан» бир-неча футболчисини расман рўйхатдан ўтказа олмади. Бонуччидан ташқари Лукас Биглиянинг ҳам рўйхатдан ўтказиш ишлари якунланмаган.

Тахминларга кўра, барча иш 11 август куни ёпилади. Италия чемпионати эса 19 август куни старт олиши кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан Бонуччи биринчи турни ўтказиб юборади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz