Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Футбол – хатолардан иборат»

Вадим Абрамов: «Футбол – хатолардан иборат»

  27.07.2017 23:44
  0
  618
Вадим Абрамов: «Футбол – хатолардан иборат»

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.

- Аввало, “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа маҳорат эвазига ғалаба қозонди, деб ўйлайман.

Чунки биз баҳсни яхши бошлагандик, гол ҳам ургандик. Бироқ танаффусга чиқиш арафасида ўтказиб юборилган гол бизни руҳан синдириб қўйди. Футбол – хатолардан иборат. Кам хато қилган жамоа ютади.

Бизнинг асосий мақсадимиз чемпионатда муносиб иштирок этиш. Умуман олганда, ёмон жамоа шакллантирмаяпмиз. Бугунги баҳс олдидан кутилмаган йўқотишга дучор бўлдик.

Жасур Ҳасанов жароҳат олиб ёрдам беролмаслиги маълум бўлди. Агарда у режамизни ўзгартирмаганида балки ўйинимиз бошқача чиқармиди. Ишлашда давом этамиз, - дейди Вадим Карленович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz