Қайднома

Қидирув

Неймар «Барселона» билан Испанияга қайтмайди

Неймар «Барселона» билан Испанияга қайтмайди

  28.07.2017 09:52
  0
  892
Неймар «Барселона» билан Испанияга қайтмайди

ESPN нашрининг хабарига кўра, футболчи якшанба куни “Реал”га қарши учрашувдан сўнг Хитойга Nike компаниясининг реклама ролигида қатнашиш учун учиб кетади.

Шундан кейин Неймар “Барселона”га эмас ПСЖ таркибига бориб қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг отаси ўғлининг ПСЖга ўтишини тасдиқлади. Аммо жамоалар трансфер борасидан ўзаро келиша олишмаяпти.

Маълум бўлишича, каталонияликлар жамоадан кимнинг кетгиси келса уни ушлаб қолишмасликларини билдиришди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан олти йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, аввалроқ Неймарнинг жамоадоши Лионель Месси Instagram саҳифасидан у билан бирга тушган барча суратларни ўчириш билан бирга, жамоа раҳбариятига бразилиялик ҳужумчи ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тақдим этганди. Рўйхатни кўриш учун бу ерга босинг.

Кейинчалик, Неймарнинг яна бир жамоадоши Херар Пике твиттер саҳифасида “У биз билан қолади”, - дея янги пост қолдирганди. Аммо бу пост Неймарнинг яқинларига ёқмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz