Қайднома

Қидирув

«Обод»да украиналик мураббий ва ҳомийлар иш бошлашди

«Обод»да украиналик мураббий ва ҳомийлар иш бошлашди

  28.07.2017 18:40
  0
  791
«Обод»да украиналик мураббий ва ҳомийлар иш бошлашди

Куни – кеча Тошкентнинг “Обод” фаолияти тугатилаётганини ҳақида хабар бергандик.

Аммо “Обод” атрофидаги турли гап-сўзларга нуқта қўйилди ва жамоа иккинчи даврада ҳам олий лигада ўйнайдиган бўлди.

Клуб раҳбариятида ишлаб келаётган кишилардан бирининг маълум қилишича, “Обод” янги ҳомийга эга бўлган.

“Жамоага Украинадан ҳомийлар келди, бундан буён улар жамоани пул билан таъминлашади ва “Обод” иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради, - дейди клуб вакили.

- Лекин ҳозирча янги ҳомийлар тўғрисида ва улар нима иш билан шуғулланиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, иккинчи даврада жамоани янги мураббий бошқаради ва улар ҳам украиналиклар. Янги мураббий ҳозир футболчиларни иккинчи давра ўйинларига тайёрлаш ишларини бошлаб юборган”.

“Обод”ни иккинчи даврада Андрей Анатольевич Демченко бошқаради. 2011 йил мураббийлик соҳасида иш бошлаган Демченко дастлаб Запорожьенинг “Имекс” клубини бошқарган. 2012 йилда ўзи ўйнаган “Металлург”га мураббийлик қилган. 2013-2015 йилларда эса “Металлург”нинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган.

Олий лига иккинчи давра тақвимига кўра “Обод” 16-тур учрашувини 5 август куни ўз майдони ЖАР стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz