Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фаолиятида илк маротаба Россия чемпионати учрашувида майдонга тушди. "Бунёдкор" собиқ футболчиси "Амкар"га қарши баҳсда Россия чемпионатида дебют қилди. Футболчимиз учрашувнинг 88-дақиқасида Дядюн ўрнини эгаллади. Баҳс 1:0 ҳисобида "Ростов"нинг ғалабаси билан якунланди.
"Амкар" – "Ростов" 0:1
Гол: 0:1 – 66 Зуев.
"Амкар": Нигматуллин, Сиваков, Конде, Милькович, Идову, Рязанцев, Гиголаев (Баланович, 74), Голь, Комолов (Костюков, 69), Бодул (Гасилин, 80), Прокофьев.
"Ростов": Песьяков, Паршивлюк, Вилюш, Ингасон, Устинов, Зуев (Байрамян, 67), Гацкан, Калачев (Маер, 76), Юсупов, Мевля, Дядюн (Шомуродов, 88).
Огоҳлантиришлар: Юсупов (81), Голь (90).
"Ростов" бош мураббийи Леонид Кучук "Амкар"га қарши кечган РФПЛнинг 3-тур учрашувидан (1:0) сўнг, баҳс ҳақида фикр билдирди. "Ушбу баҳсда мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик дея олмайман. "Ахмат"га қарши учрашувни энг яхши ўйинимиз деб ҳисоблайман. Бугун стратегик ўйин бўлди, унда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Майдонда қаттиқ кураш кечди. Ўйин охирида мақсадимизга эришдик. РФПЛнинг ҳар бир учрашувига тайёргарлик жиддий бўлиши лозим. Барча футболчиларга раҳмат, тайёргарлик учун миннатдорчилик билдираман" - дейди Кучук.Манба: Championat.asia
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20