Қайднома

Қидирув

Аҳмедов ва Исмаилов жамоаларида мағлубият...

Аҳмедов ва Исмаилов жамоаларида мағлубият...

  30.07.2017 20:37
  0
  340

Хитой Суперлигасида 19-тур ўйинлари ўтказилди. «Шанхай СИПГ» сафарда «Шаньдун Лунэн»га 1:2 ҳисобига ютқазди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов «СИПГ» асосий таркибида майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнади ва жамоасининг ягона голига ҳаммуаллифлик қилди. Йил бошидан буён унинг ҳисобида 13та ўйин ва 1 гол бор.

Бу натижадан сўнг, «СИПГ» мусобақа жадвалида 40 очко билан 2-ўринда қолди.

Анзур Исмаилов тўп сураётган «Чанчун Ятаи» клуби сафарда «Ляонин Хувин»га қарши ўйнади ва кичик ҳисобда ютқазди. Ҳамюртимиз ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Жорий мавсумда у жамоаси таркибида 15 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган.
Бу натижадан сўнг, «Чанчун Ятаи» 22 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси, 19-тур
«Шаньдун Лунэн» - «Шанхай СИПГ» - 2:1
Голлар: Жин Жингдао (69), У Сингҳан (87) – У Лей (23)

«Ляонин Хувин» - «Шаньдун Лунэн» - 1:0
Гол: Бекаменга (65)


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz