Қайднома

Қидирув

УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фэйр-плей назоратига олди

УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фэйр-плей назоратига олди

  30.07.2017 23:39
  0
  562
УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фэйр-плей назоратига олди

«Манчестер Сити» жорий трансфер мавсумида янги футболчилар учун 220 миллион фунт сарфлади. Шу боис УЕФА бу клубни яна молиявий фэйр-плей бўйича назоратга олди.

2014 йилда «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» УЕФА томонидан жазоланган ва янги футболчилар учун 60 миллион евродан кўп сарфламаслик мажбуриятини олган эди.

УЕФА баъзи клубларга енгиллик беради, аммо фақат охирги уч йил давомида санкция қўлланилмаган жамоаларга. Ташкилот қоидасига кўра клублар кўрган зарар охирги уч йил учун 30 миллион евродан ошмаслиги лозим.

«Манчестер Сити»нинг ҳаражатлари яна ошиши мумкин, чунки клуб «Арсенал»дан Алексис Санчес ёки «Монако»дан Килиан Мбаппени сотиб олишни истамоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz