Қайднома

Қидирув

Ла-лига раҳбарияти ҳам қарши

Ла-лига раҳбарияти ҳам қарши

  01.08.2017 23:40
  0
  599
Ла-лига раҳбарияти ҳам қарши

Испания Ла-лигаси президенти Хавьер Тебас ҳам Неймарнинг «ПСЖ»га трансфер қилинишига қарши. У агар «Барселона» охир-оқибат, бразилияликни сотса, ушбу масала юзасидан ФИФАга арз қилишини алоҳида таъкидламоқда. «Ҳа, бу борада шикоят ёзамиз. Боиси, кутилаётган трансфер УЕФАнинг молиявий «Фэйр-плей» қоидасига мувофиқ эмас. Шунингдек, Европа иттифоқининг рақобат ҳақидаги қонунига ҳам зид. Хуллас, агар трансфер амалга ошса, аввало, ФИФАга мурожаат қиламиз, бордию, бундан самара чиқмаса, унда Швейцария ва Брюссель судига юзланамиз. Франция ва Испания суд органларига ариза ёзишимиз эҳтимолини ҳам инкор этмайман.

Умуман, бу ишни зудлик билан амалга оширамиз. Тўғри, аслида УЕФАга савол бермоқчи эдик, аммо ташкилот президенти Чеферин бизга вақт ажратмади. Ўзи Неймар ҳақидаги хабарларни ўқир эканман, беихтиёр хавотирга тушяпман. Ла-лига бир четда томошабин бўлиб туролмайди. Ахир бу фақат «Барселона» эмас, бутун испан футболи муаммоси. Ҳа, бугун ушбу масала «Барса»га тегишли, эртага эса «Реал», «Атлетико» ёки бошқа жамоаларни ўз домига тортиши ҳеч гап эмас. Айтишим жоиз, «Барселона» вакилларидан ҳеч қандай мурожаат тушгани йўқ, бу Ла-лиганинг шахсий ташаббуси.

Айтганча, 2 ойча аввал «ПСЖ» президенти Носир ал Хелайфи билан гаплашиб, устидан тегишли жойларга шикоят ёзмоқчи эканлигимизни айтганимда, унинг жаҳли чиқди ва мени футбол бизнесини тушунмасликда айблади. Ҳар қандай ҳолатда ўзаро муносабатларни сақлаб қолишимиз шарт. Ахир испан футболи телевизион ҳуқуқларини айнан Ла-лига назорат қилади ва ташкилот бундай ҳолатларда ўз клубларини ҳимоя остига олишга мажбур»,-деди Тебас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz