Қайднома

Қидирув

Айтор Каранка: «Моу - ғалаба руҳини элтувчи куч»

Айтор Каранка: «Моу - ғалаба руҳини элтувчи куч»

  03.08.2017 03:38
  0
  572
Айтор Каранка: «Моу - ғалаба руҳини элтувчи куч»

Айтор Каранка ҳозирча мураббийлик фаолиятининг бошлан-ғич босқичида турибди. Аммо у «Мадрид» ва «Мидлсбро» клубларида улкан тажриба тўплагани билан мақтанишга ҳақли.

Испаниялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида айнан янги соҳада босиб ўтган йўли ҳақида тўхталди.

- Шахсан ўзингиз «Мадрид»да Жозе Моуриньо билан ишлаган даврингизга қандай баҳо берасиз?

- Жозе келгани билан «Реал Мадрид»даги умумий картина кескин ўзгарди. Зеро, у якка ҳокимга айланган «Барселона»га рақобат тақдим этиш учун келганди. Хуллас, олдимизда енгилмас даражага чиққан ушбу рақиб билан муносиб курашиш вазифаси турарди. Тўғри, ўша вақтлар ЧЛда бирор марта зафар қучолмадик, аммо муваффақиятга ҳар қачонгидан-да яқинлашдик. Хулоса шуки, Моу олиб келган ғолиблик руҳи клубнинг рақобатбардошлигини оширганди.

- Ҳа, қаторасига 5 марта 1|16 финалдан «учиб кетган» «Мадрид» 3 бора ярим финалга чиқишни уддалаганди. Ушбу натижаларда сизнинг ҳам ҳиссангиз бормиди?

- Билмадим. Ўшанда мураббийлар штабидаги ҳар бир мутахассис эрта тонгдан то қечқурун яна уйқуга кетишгача «Реал» янада яхшироқ бўлиши ҳақида бош қотирарди, елиб-югурарди. Дейлик, мен ҳаттоки, тушимда ҳам клуб юмушлари билан банд бўлардим. Умуман, мутлақо бошқача давр... Мана, бугунги «Мадрид» 4 йил ичида ЧЛ кубогини 3 марта ютди. Ўйлайманки, жамоа ушбу зафарли юришини давом эттиришга қодир.

- Зайниддин Зидан футболчи сифатида хотирангизда қандай из қолдирган?

- Кўплаб тан олинган юлдузлар билан ўйнаганман ва бемалол айта оламан - у энг яхшиси эди. Ҳамма Зиданнинг ўзгача иқтидорга эга бўлганини тасдиқлайди.

- Хўш, уни ўша вақт бўлажак бош мураббий ўрнида тасаввур қила олганмидингиз?

- Моуриньо даврида Зизу асосий жамоага анча яқинлашганида ҳам, ҳеч ким бу ҳақда ўйламаганди. Эҳтимол, бунга характери сабабдир. Аммо Зидан «Мадрид» билан 18 ой давомида шундай ютуқларга эришдики, у ҳақда олдин қандай ўйлаганимиз энди аҳамиятсиз. Муҳими, у оқилона ротация воситасида жамоани янги ғалабалар сари йўналтирди. Албатта, Зайниддиннинг мураббий ролидаги ишлари ҳам муваффақиятли кечаётганидан хурсандман.

- Қизиқ, келажакда ўзингизни «Реал Мадрид» бошқарувида кўра оласизми?

- Футболчи сифатида доимо олдимга энг катта мақсадларни қўярдим. Аммо мураббийликда бу даражада ҳиссиётли бўлиш ярамайди. Вақт - олий ҳакам. Юксак савияга чиқишим ёки эрта кунда нафақага йўл олишимни айнан келажак кўрсатади.

- Сизнингча, Моуриньонинг «Мадрид»га қайтиш эҳтимоли борми?

- Бу жуда мураккаб масала: орадан неча йиллар ўтиб кетди... Қолаверса, Зидан ҳозирча ҳаммасини аъло даражада уддалаяпти. Жозенинг ўзи эса «МЮ»даги дебют мавсумидаёқ 3та соврин соҳибига айланди. Шундай бўлсада, келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

- Охирги савол: АПЛда Моу- риньога қарши чиқиш қандай бўлди?

- Жуда ғалати. Бир-биримизга боққан ҳолда, ғалаба қозонишни ўйладик - энг яхши дўстимиз устидан... Ҳар ҳолда, иккимиз ҳам мағлуб  бўлишни хоҳламаганимиз аниқ.

И.ОБИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz