Қайднома

Қидирув

Суарес Неймар билан хайрлашди: Доим шундай бўлиб қол ва ҳеч қачон ўзгарма, укам! (фото)

Суарес Неймар билан хайрлашди: Доим шундай бўлиб қол ва ҳеч қачон ўзгарма, укам! (фото)

  03.08.2017 16:40
  0
  669
Суарес Неймар билан хайрлашди: Доим шундай бўлиб қол ва ҳеч қачон ўзгарма, укам! (фото)

«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «ПСЖ»га ўтаётган жамоадоши Неймар билан инстаграм саҳифаси орқали хайрлашди.

«Сенга барча яхши тилкаларни билдириб қоламан, дўстим. Ортда қолган вақт ичида мени қўллаб-қувватлаганинг ва бирга ўтказган ажойиб дамларимиз учун сенга ташаккур билдираман.

Доим шундай бўлиб қол ва ҳеч қачон ўзгарма, укам», — дея ёзади Суарес.

Кеча бразилиялик футболчининг «Барселона»ни тарк этиши ва «ПСЖ» футболчисига айланиши тасдиқланди.

Неймар «Барселона»га 2013 йилда «Сантос»дан ўтганди. Каталонияликлар футболчининг трансферига 88,2 млн евро сарфлаганлар, ПСЖга эса 222 млн еврога сотмоқдалар.


Манба: www.twitter.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz