Қайднома

Қидирув

Расман: Неймар – «ПСЖ» футболчиси

Расман: Неймар – «ПСЖ» футболчиси

  04.08.2017 08:33
  0
  833
Расман: Неймар – «ПСЖ» футболчиси

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олганини расман маълум қилди. Французлар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифасида бу трансфер ҳақида эълон қилишди.

Мазкур келишувдан «Барселона» 222 миллион евро ишлаб олди. Футболчининг парижликлар билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.

Неймар «Барселона» сафига 2013 йили қўшилган эди. Импан гранди таркибида футболчи ўзи қатнашган барча турнирлар бош совринини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бир марта эса жаҳоннинг энг кучли футболчиси учлигига ҳам кира олди.

Неймарнинг «ПСЖ»даги товон ҳали расман маълум қилинмади.

Унинг Париж клубидаги йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, жамоа билан шартнома имзолагани учун 50 миллион евро атрофида бонус ҳам олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz