Қайднома

Қидирув

Неймар ПСЖ футболчиси сифатида илк интервьюсини берди

Неймар ПСЖ футболчиси сифатида илк интервьюсини берди

  04.08.2017 18:03
  0
  459
Неймар ПСЖ футболчиси сифатида илк интервьюсини берди

Эндиликда ПСЖ ҳужумчиси Неймар Парижга етиб келди ва янги жамоасига пул ишлаш мақсадида ўтмагани ҳақида биринчи интервьюсини берди.

“Пул – ҳечқачон мени ўрнимдан қўзғата олмайди. ПСЖга пул ишлаш мақсадида ўтмадим, энг аламлиси мухлисларнинг айримлари пул дея ўтганим ҳақида мулоҳаза юритишмоқда. Доим футбол ўйнаш ишқида ёнганман, пул кейинги масала.

Эртага майдонга тушаманми? Нега, йўқ, майдонга тушишга тайёрман. “Барселона” раҳбариятига ўз қароримни айтидм ва улар мени тўғри қабул қилишди.

Фаолиятимда янги қадам ташлашнинг вақти етиб келганди”, - дейди бразилиялик ҳужумчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтган Неймар эртага Франция чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Амьен”га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.

Шунингдек, футболчининг кенг кўламдаги таништирув маросими ҳам эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

"Олтин Дубль" Муборак Франция!

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz