Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Санжар Шоаҳмедов билан ҳам шартнома тузди

«Локомотив» Санжар Шоаҳмедов билан ҳам шартнома тузди

  04.08.2017 19:34
  0
  639
«Локомотив» Санжар Шоаҳмедов билан ҳам шартнома тузди

Олий Лига мусобақа жадвали карвонбошиси – “Локомотив” ўз сафини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади.

Жорий йилги мавсумнинг илк қисмини Қатарнинг “Ал Саилия” жамоаси таркибида ўтказган ўзбекистонлик тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов мавсумнинг иккинчи қисмида ўзи учун қадрдон “Локомотив” сафида тўп сурадиган бўлди.

Бугун ҳар икки томон ўзаро келишувга кўра шартномага имзо чекишди. Шу тариқа, 2015-2016 йилларда “Локомотив” сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, сўнгра фаолиятини хорижда давом эттирган Шоаҳмедов яна “темирйўлчи”га айланди.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz