Қайднома

Қидирув

Лионель Месси – Ла лига тарихидаги энг яхиш футболчи!

Лионель Месси – Ла лига тарихидаги энг яхиш футболчи!

  07.08.2017 11:06
  0
  1269
Лионель Месси – Ла лига тарихидаги энг яхиш футболчи!

Испания футболининг статистика бўйича мутахассислари Ла лиганинг 86 йиллик тарихидаги энг яхши футболчиларини аниқлашди.

Испания футболи статистикаси ва тарихи тадқиқотлар маркази (CIHEFE) томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания футболи тарихида энг яхши футболчи деб топилди. "Реал" форварди Криштиану Роналду эса ушбу рейтингда бор-йўғи 17 поғонани банд этди. Аргентиналик футболчи 545 балл тўплаган бўлса, португалиялик ўйинчи ҳисобида 415 балл жамғарилди. 

Иккинчи ўрин "Реал" афсонаси Рауль Гонсалесга насиб этди (528 балл). Рауль 1994-2010 йиллар давомида "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган. "Барселона"нинг яна бир вакили Сесар Родригес (524 балл, 1941-1960 йилларда ўйнаган) 3-ўринни банд этди.

Ушбу рейтингда тузишда турли омиллар инобатга олинган: ўйинлар сони, ўйнаган дақиқалар, голлар (жумладан, пенальтидан), автоголлар, қизил карточкалар.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz