Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футболи 7 кун ичида

Ўзбекистон футболи 7 кун ичида

  07.08.2017 13:34
  0
  1095
Ўзбекистон футболи 7 кун ичида

31 июль – 6 август кунларининг эътиборга молик янгиликлари ЎФФ матбуот хизматининг ҳафтаномасида.

1. ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви сингапурлик ҳакамларга топширилди. Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.

2. Ўзбекистон жаҳон рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди. Айни дамда терма жамоа 169 очко билан жаҳон рейтингида 59-поғонада бормоқда.

3. Олий Лига учрашувларини Mycujoo.tv сайтида онлайн трансляция қилиш йўлга қўйилди. 16-турнинг бир қатор ўйинлари тўғридан тўғри трансляция қилинди.

4. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги икки ўйини олдидан 25 август куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

5. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўртоқлик ўйинида Тожикистонни 5:4 ҳисобида мағлуб қилиб, иккинчи ўйинда 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz