Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси учун финиш марраси яқин

Ўзбекистон терма жамоаси учун финиш марраси яқин

  08.08.2017 04:11
  0
  1062
Ўзбекистон терма жамоаси учун финиш марраси яқин

Мана, йил ҳисоби бўйича 8-ой - августни ҳам бошлаб олдик. Унинг сўнгги куни эса Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 саралаш турнири тақвимидан ўрин олган энг муҳим ўйинлардан бирида майдонга тушади.

ОФК миқёсидаги ҳал қилувчи квалификацион раундда ҳозиргача юзага келган ҳолатга назар ташлашдан олдин 2016 йилнинг 12 апрелига бирров қайтсак. Эсласангиз, айнан ўша куни Куала-Лумпурда учинчи саралаш босқичига қуръа ташланганди.

Сараланган 12та жамоадан 3таси (Ироқ, Сурия ва Таиланд)нинг ФИФА рейтингида илк 100таликдан пастда тургани қитъамизда ҳаммаси бир маромда кечишидан дарак берарди. Энди ҳозирги ҳолатга қарасак, 2та жамоа назарий жиҳатдан ҳам йўлланмадан умид узди, яна 2тасида фақат «плей-офф» ўйинларига чиқиш имконияти бор.

Эрон термаси эса охирги турлар натижаларидан қатъий назар, «А» гуруҳи пешқадами бўлиб қолаверади.

Россия-2018. Миллий жамоамиз бу сафар охирги раундни 2та ғалаба билан бошладики, бу барчамизда ниҳоят, ЖЧ йўлланмасига эга чиқиш ишончини анча кўтарди. Бироқ 3-турдаги илк мағлубият сабаб, юксак ишонч анча пасайди. Самвел Бабаян жамоаси кейинги ўйинларда ҳам натижа масаласидаги барқарорлик билан мақтанолмади.

Мана, финиш марррасигача атиги 2та ўйин қолди. Айни пайт барчаси ўз қўлимизда. Яъни футболчиларимиз аввалига Хитойда, кейин Тошкентда ғалаба қозонишса, Россия мундиали чиптасини бевосита қўлга киритишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди.

Тўғри, бизга озроқ очко ҳам кифоя қилиши мумкин, фақат бунда Ж.Корея термаси натижасига қарашга мажбур бўламиз. Тахминимизча, барчаси 5 сентябрь куни пойтахтимизда корейсларга қарши кечадиган баҳсда ҳал этилади.

«A» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Гуруҳимиздаги ҳолат ўз-ўзидан тушунарли. 1та йўлланма эгаси аниқ, иккинчисига Ж.Корея ва Ўзбекистон термалари ўртасида жиддий кураш боради. Ҳа, сурияликларнинг охирги 2та ўйинда Қатар ва Эрон термалари билан ўйнашларини инобатга олсак, биз учун 3-ўрин ҳам ҳали кафолатланган эмас.

Қатар ва Хитой миллий жамоаларига келсак, уларнинг охирги 2та турда катта каромат кўрсатишларига ишониш қийин. Аммо бу жамоалар шахсий обрў учун майдонга тушиши тайин. Хусусан, Марчелло Липпи бошқарувидаги хитойликлар 31 август куни бизнинг жамоага жиддий кураш тақдим этишга чоғланмоқдалар. Қатарликлар эса шу куни Сурия термасига осонгина очко бериб қўймасалар керак.

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Эрон          8   6   2   0  8-0   20

2. Ж.Корея   8   4   1   3  11-10            13

3. Ўзбекистон  8   4   0  4      6-6        12

4. Сурия         8   2   3   3  4-5   9

5. Қатар         8   2   1   5  6-10 7

6.     Хитой            8          1          3          4          5-9       6

9-тур. 31 август (пайшанба)

Хитой - Ўзбекистон

Сурия - Қатар

Ж.Корея - Эрон

«B» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Иккинчи гуруҳдаги ҳолат анча чигал. Тушунарлики, охирги 2та турда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Дейлик, ҳозирги пешқадам - Япония термасини олдинда бир-биридан оғир 2та ўйин кутиб турибди. Японлар аввалига Австралия термасини қабул қилишса, кейин Саудия сафарига чиқишади.

Ўз навбатида, саудлар БАА термасига қарши сафар ўйинида майдонга тушишади. Биргина «соккеруз» олдида битта енгилроқ ўйин бор - сўнгги турда Таиланд термасини қабул қилади. Лекин «яшил қитъа» вакиллари аввало, Япония сафаридан «омон» қайтишлари керак. Кўриниб турибдики, финиш маррасида 3та пешқадамдан дуч келгани аросатда қолиши мумкин.

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Япония      8   5   2   1  15-6 17

2. С.Арабистони  8   5  1      2          15-8      16

3. Австралия    8   4   4  0      14-8      16

4. БАА             8   3   1   4  8-11 10

5. ИроҚ           8   1   2   5  8-11 5

6.     Таиланд        8          0          2          6          4-20      2

Бразилия-2014. Ҳаммага аёнки, Ўзбекистон термаси айнан аввалги саралаш циклида мундиал йўлланмасини ютишга жуда яқин келди. Бироқ афсуски, охирги «нуқта» яна ўхшамай қолди. Эҳ, ўйлаб сиқиласан, футболчиларимиз Тошкентда Қатар термаси дарвозасига 5та гол уришган пайт корейслар ўз майдонларида форсларни бир мартагина ранжитишса, бўлмасми-ди...?

«A» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Эсласангиз, бундан 4 йил муқаддам финиш маррасига икки қадам қолганида, ўз гуруҳимизда пешқадам - Ж.Корея термаси билан тенг очко тўплагандик ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонч катта эди. Хусусан, Эрон термасининг умумий ҳолати бизнинг жамоаникидан анча мураккаб туюлганди.

Қолаверса, 8-турда Ливан термаси ўз майдонида корейсларни мағлуб этишга яқин келганди. Бироқ Бейрутдаги баҳснинг 90Қ6-дақиқада Ким Чи Ву ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Ваҳоланки, Ҳасан Маътук 12-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, бутун Осиёни ўзига қаратганди, айниқса, бизни. Шунингдек, австралиялик ҳакамнинг ўйин охирида назоратни бўшаштириб юборгани ва бироз нохолис қарорлар чиқаргани ҳам Ж.Корея термасига қўл келганди.

1-тур (03.06.2012). Ўзбекистон - Эрон - 0:1; Ливан - Қатар - 0:1

2-тур (08.06.2012). Ливан - Ўзбекистон - 1:1; Қатар - Ж.Корея - 1:4

3-тур (12.06.2012). Ж.Корея - Ливан - 3:0; Эрон - Қатар - 0:0

4-тур (11.09.2012). Ўзбекистон - Ж.Корея - 2:2; Ливан - Эрон - 1:0

5-тур (16.10.2012). Қатар - Ўзбекистон - 0:1; Эрон - Ж.Корея - 1:0

6-тур (14.11.2012). Қатар - Ливан - 1:0; Эрон - Ўзбекистон - 0:1

7-тур (26.03.2013). Ж.Корея - Қатар - 2:1; Ўзбекистон - Ливан - 1:0

8-тур (04.06.2013). Қатар - Эрон - 0:1; Ливан - Ж.Корея - 1:1

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Ж.Корея    6   3   2   1  12-6 11

2. Ўзбекистон  6   3   2  1      6-4        11

3. Эрон          6   3   1   2  3-2   10

4. Қатар        7   2   1   4  4-8   7

5. Ливан     7          1          2          4          3-8       5

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Эрон ва Ж.Корея

«B» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Япония термаси кутилганидек, ОФК жамоалари орасида биринчи бўлиб вазифани шараф билан бажарганди. 8-тур ўйинида Кейсуке Хонданинг 90Қ1-дақиқада пенальтидан Марк Шварцер дарвозасини ишғол этгани натижасида «самурайлар» 1-ўринни нақд қилган бўлсалар, «соккеруз» 3-қаторда қолганди. Маскатдаги «Султон Қобус» аренасидаги иккинчи ўйин эса анча чўзилиб кетди. Уммон термаси вакили Исмоил ал Ажмий биринчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада ҳисобни очди. Нашат Акром, Юнус Маҳмуд каби Осиё кубоги-2007 ғолиблари шу баҳсда ғалаба қозониш иложини топишганида, Ироқ термаси бемалол 2-ўрин учун курашишда давом этиши мумкин эди. Аммо мағлубият қайд этилди ва ироқликлар имконияти минимал даражада пасайди.

1-тур (03.06.2012). Япония - Уммон - 3:0; Иордания - Ироқ - 1:1

2-тур (08.06.2012). Япония - Иордания - 6:0; Уммон - Австралия - 0:0

3-тур (12.06.2012). Австралия - Япония - 1:1; Ироқ - Уммон - 1:1

4-тур (11.09.2012). Япония - Ироқ - 1:0; Иордания - Австралия - 2:1

5-тур (16.10.2012). Уммон - Иордания - 2:1; Ироқ - Австралия - 1:2

6-тур (14.11.2012). Уммон - Япония - 1:2; Ироқ - Иордания - 1:0

7-тур (26.03.2013). Австралия - Уммон - 2:2; Иордания - Япония - 2:1

8-тур (04.06.2013). Япония - Австралия - 1:1; Уммон - Ироқ - 1:0

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Япония     7   4   2   1  15-5 16

2. Уммон       7   2   3   2  7-9   9

3. Австралия   6   1   4  1      7-7        7

4. Иордания 6   2   1   3  6-12 7

5. Ироқ       6          1          2          3          4-6       5

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Япония ва Австралия

ЖАР-2010. Африкада ташкиллаштирилган илк мундиалга қуръа ташлаш пайти жамоаларнинг рейтинги алоҳида аҳамият касб этганди, албатта. Жаҳон форумига ОФК номидан йўл олган Австралия (24-ўрин), Япония (40-ўрин), Ж.Корея (48-ўрин) ва КХДР (91-ўрин) термалари бу борада алоҳида ажралиб турмаган ва анча мураккаб рақибларга дуч келганди.

Саралаш тизимига келсак, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳал қилувчи раундда ҳафсалани шунчаки, пир қилганди. Хусусан, финишга 2та тур қолганида, гуруҳда яққол аутсайдер мақомини олиб, тўғридан-тўғри бериладиган йўлланмалардан умид узганди.

«A» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Ҳал қилувчи тўртинчи раунднинг 8-туридан кейин Жамоамиз жой олган гуруҳда асосий масала ҳал бўлганди. Яъни Япония ва Австралия термалари ЖАР мундиали йўлланмасини нақд қилишди. 8-турда жамоамиз японларни қабул қилган ва суриялик Муҳсин Басма бошқариб борган ўша баҳсда камида дуранг натижа кутгандик.

Бироқ ўша пайт «Шимицу С-Пульс» клубида тўп сурган 23 ёшли ҳужумчи Шинжи Оказаки ўйин дебютидаёқ ҳисобни очиб (бу унинг терма жамоадаги 7-голи эди), бизни анча мураккаб ҳолатга солиб қўйганди. Миржалол Қосимов жамоаси захира ўриндиғида ҳужумни кучайтириш учун Анвар Солиев ва Шаҳбоз Эркинов варианти бор эди, холос. Япония термаси устози Такеши Окада эса Кейсуке Хондадек юлдузни 6-дақиқада майдонга туширганди. Австралия миллий жамоаси эса бундан 8 йил олдин ҳозирги Эрон термаси натижасини қайд этганди. Яъни «соккеруз» посбони Марк Шварцер ўз дарвозасига «қулф осиб қўйганди», гўё.

1-тур (06.09.2008) Баҳрайн - Япония - 2:3; Қатар - Ўзбекистон - 3:0

2-тур (10.09.2008). Ўзбекистон - Австралия - 0:1; Қатар - Баҳрайн - 1:1

3-тур (15.10.2008). Австралия - Қатар - 4:0; Япония - Ўзбекистон - 1:1

4-тур (19.11.2008). Баҳрайн - Австралия - 0:1; Қатар - Япония - 0:3

5-тур (11.02.2009). Япония - Австралия - 0:0; Ўзбекистон - Баҳрайн - 0:1

6-тур (28.03.2009). Япония - Баҳрайн - 1:0; Ўзбекистон - Қатар - 4:0

7-тур (01.04.2009). Австралия - Ўзбекистон - 2:0; Баҳрайн - Қатар - 1:0

8-тур (06.06.2009). Ўзбекистон - Япония - 0:1; Қатар - Австралия - 0:0

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Япония     6   4   2   0  9-3   14

2. Австралия   6   4   2  0      8-0        13

3. Баҳрайн   6   2   1   3  5-6   7

4. Қатар        7   1   2   4  4-13 5

5. Ўзбекистон      7          1          1          5          5-9       4

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Австралия ва Япония

«B» гуруҳи. 8-турдан кейинги вазият. Жанубий Корея терма жамоаси Парк Чу Йонг ва Ки Сунг Йонг томонидан урилган голлар ҳисобига гуруҳ босқичи якунланишига 2та тур қолганида, анча мураккаб гуруҳдан жаҳон чемпионатига йўл олди. Парк ўша пайт «Монако»да ўйнар ва корейс матбуоти уни Парк Жи Суннинг муносиб издоши сифатида таърифларди.

Ки Сунг эса айнан 8-тур баҳсидан кейин «Селтик»дан таклиф олади. КХДР жамоасига келсак, у хитойлик ҳакам Сун Баоже бошқарган учрашувда Эрон термасини қабул қилиб, нурсиз дуранг билан кифояланади. Натижада шимоллик корейсларнинг ЖАРга бориш-бормасликлари ўз қўлларида эмаслиги ойдинлашиб қолади.

1-тур (06.09.2008). БАА - КХДР - 1:2; С.Арабистони - Эрон - 1:1

2-тур (10.09.2008). КХДР - Ж.Корея  - 1:1; БАА - С.Арабистони - 1:2

3-тур (15.10.2008). Ж.Корея - БАА - 4:1; Эрон - КХДР - 2:1

4-тур (19.11.2008). БАА - Эрон - 1:1; С.Арабистони - Ж.Корея - 0:2

5-тур (11.02.2009). КХДР - С.Арабистони - 1:0; Эрон - Ж.Корея - 1:1

6-тур (28.03.2009). КХДР - БАА - 2:0; Эрон - С.Арабистони - 1:2

7-тур (01.04.2009). Ж.Корея - КХДР - 1:0; С.Арабистони - БАА - 3:2

8-тур (06.06.2009). КХДР - Эрон - 0:0; БАА - Ж.Корея - 0:2

  Жамоалар     Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О

1. Ж.Корея    6   4   2   0  11-3 14

2. КХДР          7   3   2   2  7-5   11

3. С.Арабистони  6   3  1      2          8-8       10

4. Эрон          6   1   4   1  6-6   7

5. БАА         7          0          1          6          6-16      1

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Ж.Корея ва КХДР

Хулоса. Юқоридаги жадвалларга қарасак, саралаш цикллари финишига 2та тур қолган пайт жадвалнинг юқори 2та ўрнида турган жамоалар якунда мундиал чиптасини қўлга киритишган. Фақат 2та истисно ҳолат бор: Ўзбекистон ва Уммон термалари финишгача ўз мавқесини сақлаб қололмаган. Энди умид шуки, миллий жамоамиз охирги 2та тур натижасига кўра, 4 йил олдинги «қарзи»ни узади.

Бунинг йўли оддий, аммо жуда мураккаб - вакилларимиз эронликларга умид боғламай, ўз ўйинларида ғалаба қозонишса, бас, Ж.Корея термаси ўз-ўзидан 2-ўриндан сурилади. Яна бир томони, айни ҳолатда Ўзбекистон ва Австралия термалари ўз гуруҳларида 3-ўринда турибдилар.

Саралаш якунида бундай кўриниш ўзгармай қолишидан қўрқиш керак. Чунки Томи Юрич ва Том Рогичнинг аслида нималарга қодир эканликларини Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларида кўрдик...

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz