Қайднома

Қидирув

Лэмпард: «Челси»га марказий ярим ҳимоячи ва қанот футболчиси керак»

Лэмпард: «Челси»га марказий ярим ҳимоячи ва қанот футболчиси керак»

  08.08.2017 09:44
  0
  416
Лэмпард: «Челси»га марказий ярим ҳимоячи ва қанот футболчиси керак»

«Челси» клубининг собиқ ҳужумчиси Фрэнк Лэмпард лондонликлар клуби бош мураббийи Антонио Конте юритаётган трансфер сиёсатини танқид остига олди.

«Ўйлайманки, Костанинг кетиши ва Матичнинг сотиб юборилгани Контени ҳавотирга солмоқда. Албатта, футболчилар сотиб олинди, бироқ Конте янада кўпроғини кутмоқда деб ўйлайман, чунки «Челси»ни ЕЧЛ ўйинлари кутмоқда.

Матичнинг «МЮ»га ўтганини кўриш ғалати бўлди. У ўтган мавсумда Канте билан биргаликда «Челси» ўйинининг муҳим бўлаги бўлди.

Конте раҳбариятга мурожат қилиши ва жамоага яна футболчилар кераклигини айтиши мумкин. Уларга марказий ярим ҳимоячи ва қанот футболчиси керак. Ўйлайманки, «Челси» чемпионлик пойгасида қатнашади, аммо улар совринни қўлга киритади деб айтишга ҳали эрта», — дейди Лэмпард.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz