Қайднома

Қидирув

Ростин Гриффитс нима сабабдан Ўзбекистонга келди?

Ростин Гриффитс нима сабабдан Ўзбекистонга келди?

  10.08.2017 18:35
  0
  870
Ростин Гриффитс нима сабабдан Ўзбекистонга келди?

Жамоамизнинг янги ўйинчиси Ростин Гриффитс матбуот анжуманида "Пахтакор"га ўтиши хусусида таъкидлаб ўтди.

Ростин Гриффитс: - "Пахтакор"га ўтишни ортга ташланган қадам дея олмайман. Доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйган клубга ўтиш мен учун албатта ўзига хос чақирув бўлади.   Аввал тез-тез жамоаларни алмаштирганман.

Ҳамиша ўсишга интилганман. Шу сабабли кучлироқ жамоага ўтиш имкони бўлганда бундан фойдаланганман.   "Пахтакор"ни танлашимга сабаб, клубнинг яхши лойиҳага эга экани.

Қолаверса, Шота Арвеладзе билан гаплашдим ва у мени жамоада кўрмоқчи эканини таъкидлади, клуб ҳақида айтиб берди.

Шу боис Ўзбекистонга келдим.   Хитойда бир неча бор ўзбек футболчиларига қарши ўйнаганман. Улар жисмонан ва техник тарафдан илиқ таассурот қолдиришган.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz