Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида Жанубий Корея ва Сурияга қарши кучсизланган таркибда майдонга тушади.
Мамлакат футбол федерацияси (ЭФФ) етакчи футболчилар Эҳсон Ҳожисафий ва Масуд Шожайини миллий терма жамоа таркибидан четлатишга қарор қилди.
Гап шундаки, Грециянинг "Паниониос" клуби шарафини ҳимоя қилувчи бу футболчилар Европа лигаси саралашида Исроилнинг "Маккаби" (Тель Авив) клубига қарши ўйинларда майдонга тушган.
Маълумки, Эрон Ислом Республикаси Исроил давлатини тан олмаган ва ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар билан беллашишни ўз фуқароларига тақиқлаган.
ЭФФ футболчиларни қайси санагача четлатганини эълон қилмаган. Аммо, катта эҳтимол билан улар 31 август куни Жанубий Корея ва 5 сентябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, айнан Жанубий Корея ва Сурия Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги асосий рақиби бўлиб турибди. Эрон терма жамоаси эса ЖЧ-2018 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган.
Манба: www.std.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20