Қайднома

Қидирув

«Uzreport» ҳамда «Futbol TV» ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда

«Uzreport» ҳамда «Futbol TV» ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда

  11.08.2017 21:22
  0
  1113
«Uzreport» ҳамда «Futbol TV» ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда

Uzreport TV ва Futbol TV телеканаллари Европа қитъасида старт олаётган энг томошабоп чемпионатларнинг энг қизиқарли учрашувларини намойиш этади. Бу ҳақда телевидения матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, телевидения томошабиналри Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси, Англия Премер-лигаси ва Испания чемпионати учрашувлари трансляцияларини томоша қилишлари мумкин.

Маълумки, Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли футбол турнири бўлган УЕФА чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари 12 сентябрдан старт олади. Ҳозирда ушбу мусобақанинг квалификацион босқич ўйинлари ўтказилмоқда.

Uzreport TV ва Futbol TV телеканаллари УЕФА чемпионлар лигаси сўнгги квалификация босқичининг плей-офф ўйинларини жонли эфирда намойиш қилади. 15-16 августда дастлабки плей-офф ўйинлар бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 22-23 август кунларига белгиланган.

Шунингдек, 24 август куни бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ҳам Uzreport TV телеканалида жонли эфир орқали намойиш этилади.

Европанинг клублар ўртасидаги нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи футбол турнири бўлган Европа лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари 14 сентябрдан старт олади. Ҳозирда ушбу мусобақанинг ҳам квалификацион босқич ўйинлари ўтказилмоқда.

25 август куни Европа лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Futbol TV телеканали мазкур маросимни жонли эфирда намойиш қилади.

14 сентябрдан эса Futbol TV телеканалида Европа лигаси гуруҳ учрашувларининг трансляцияси бошланади.

Футбол бўйича дунёдаги энг томошабоп чемпионатлардан бири бўлган Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бошланишига бугун бошланади.

Бутун дунёдаги мухлислар каби, Ўзбекистон ҳудудидаги ишқибозлар ҳам Англия Премьер-лигаси бошланишини интиқлик билан кутишаётгани аниқ.

Телеканаллар Англия Премьер-лигаси учрашувларини 12 августдан, яъни 1-турдан бошлаб жонли эфирда намойиш қилишни бошлайди.

Дунёнинг энг бой, энг совриндор ва энг машҳур икки клуби - Реал Мадрид ва Барселона иштирок этадиган Испания чемпионатининг янги мавсуми бошланишига оз қолди. 19 август куни Ла лиганинг 2017/18 йилги мавсумига старт берилади.

Телеканаллар Испания чемпионати учрашувларини 19 августдан, яъни 1-турдан бошлаб жонли эфирда намойиш қилишни бошлайди.

Мухлислар эътиборига мавсум давомида Ла лигадан ўрин олган қизиқарли ва муросасиз учрашувлар, Испания чемпионатининг ҳар бир турида киритиладиган барча голлар тўлиқ ҳажмда, юқори сифатда тақдим этилади.

Шу билан бирга, бутун дунёдаги миллиардлаб мухлисларни ўзига қаратадиган Испания чемпионатидан ўрин олган иккита “Эл класико” баҳслари ҳам жонли эфирда намойиш қилинади.

Эслатма: айни дамда Futbol TV телеканалини Ўзбекистон Кабел телевиденияси, DVB-T2 форматидаги “UzDigital TV” телевизион тармоқларида, шунингдек, провайдерларнинг IPTV ҳизмати фойдаланувчилари томоша қилишлари мумкин.


Манба: www.uzreport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz