Қайднома

Қидирув

Альваро Мората: «Челси»? Англияда мени «ўлдиришни» бошлашди

Альваро Мората: «Челси»? Англияда мени «ўлдиришни» бошлашди

  12.08.2017 05:45
  0
  663
Альваро Мората: «Челси»? Англияда мени «ўлдиришни» бошлашди

«Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Мората янги клубидаги илк таъсуротлари билан ўртоқлашди.

- Сен учун энг қийини нима бўлади?

– Италянча футбол услубига мослашиш, унда тактика ва “жиннилик” кўпроқ ишлатилади. Мен “италянча” жамоанинг ўйин услубига тушиб кетишим керак.

Конте нима хоҳлашини тушунишим керак. У мендан олдинги мураббийлар талаб қилган ишнинг тескарисини сўрайди. Мен ҳар хил позиция ва турли схемаларда тўп сураман.

- 80 млн евро сенга босим ўтказмайдими?

– Тан олиш керак, бу жиддий миқдордаги пул, аммо менда ҳотиржам ўйнаш учун характер етарли.

Ҳозирча мен иккитагина назорат баҳсида қатнашдим. Расмий ўйинда 15 дақиқа ўйнадим холос, пенальтини амалга ошира олмадим, улар эса мени ҳалитдан “ўлдирмоқдалар”. Шундай экан, мени нима кутаётганини биламан.

Бундай пуллар катта трансферларга сарфланади. Аммо бу мени янада олға қадам босишга, кўпроқ меҳнат қилишга ва машғулотларда бир соат кўпроқ шуғулланишга ундайди. Энди мени кузатувчилар сони икки баробар кўпайди ва бундан хабарим бор.

- ЖЧ-2018 – «Реал»дан кетишинга асосий сабабми?

– Ўйлайманки, менинг кетиш вақтим келганди. Бу менинг шахсий қарорим. У спортчилик амбицияларига боғлиқ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz