Қайднома

Қидирув

«Қизил иблислар» «Вест Хэм» устидан йирик ғалабани тантана қилишди

«Қизил иблислар» «Вест Хэм» устидан йирик ғалабани тантана қилишди

  13.08.2017 21:50
  0
  790
«Қизил иблислар» «Вест Хэм» устидан йирик ғалабани тантана қилишди

Англия чемпионатининг 1-турини ёпиб берувчи сўнгги “Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм” учрашуви якунига етди.

Учрашув “қизил иблислар”нинг етакчилиги остида ўтиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Рэшфорднинг ажойиб тўп узатмасидан сўнг Жо Харт билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Лукаку дарвозани ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида "Манчестер Юнайтед"ни яна олдинга олиб чиқди.

Ўйин тўлиқ "МЮ"нинг назорати остида ўтди ва Рэшфорд ўрнига майдонга тушган Антони Марсьял 88-дақиқада тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, Поль Погба ҳам учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари "Вест Хэм"ни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, АПЛ турнир жадвалида етакчиликни қўлга олишди.

Манчестер шаҳри, “Олд Траффорд” стадиони.

“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм” - 4:0 (1:0)

Голлар: Лукаку 33, 53, Марсьяль 88, Погба 90.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Байи, Жонс, Блинд, Валенсия, Мата (Феллаини 76) , Погба, Матич, Мхитарян, Рэшфорд (Марсьяль 80), Лукаку.

 “Вест Хэм”: Харт, Рид, Масуаку (Кресуэлл 81), Сабалета, Огбонна, Нобл (Райс 61), Обианг, Айю, Фернандеш (Сако 60), Арнаутович, Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Байи 43, Сабалета 51, Валенсия 60, Огбонна 66.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz