Қайднома

Қидирув

Бугун «Sport» ТВда Азамат Абдураимовнинг «Юлдузлар терма жамоаси»даги ўйини намойиш қилинади

Бугун «Sport» ТВда Азамат Абдураимовнинг «Юлдузлар терма жамоаси»даги ўйини намойиш қилинади

  15.08.2017 08:47
  0
  902
Бугун «Sport» ТВда Азамат Абдураимовнинг «Юлдузлар терма жамоаси»даги ўйини намойиш қилинади

Хабарингиз бор, яқинда Қозоғистонда EXPO-2017 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда юлдузлар терма жамоаси таркибида ҳамюртимиз Азамат Абдураимов ҳам майдонга тушди.

«Sport» телеканали ушбу мусобақа ўйинларини ёзиб олинган ҳолда намойиш этмоқда. Бугун таркибида Эрнан Креспо, Винсан Кандела, Яри Литманен, Алдаир, Гаиска Мендьетта, Жереми Нжитап, Муҳсин Муҳаммадиев, Жан-Пьер Папен, Александр Шовковский ва Азамат Абдураимов бўлган Юлдузлар терма жамоаси ва Қозоғистон терма жамоаси ўртасида кечган учрашув мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.

Трансляция Тошкент вақти билан 15.35да бошланиши режалаштирилган. Ўйинни таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев шарҳлаб боради.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz