Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов яна гол урди ва жамоасига ғалабани тақдим этди (видео)

Одил Аҳмедов яна гол урди ва жамоасига ғалабани тақдим этди (видео)

  17.08.2017 07:36
  1
  1190
Одил Аҳмедов яна гол урди ва жамоасига ғалабани тақдим этди (видео)

Бугун "Шанхай СИПГ" ҳамда "Гуанжоу Эвергранд" клублари ўртасида Хитой Кубоги ярим финалининг илк учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди.

"Чонгяинг Лифан"га қарши Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ўз ҳисобига гол ёздирган ҳамюртимиз бу сафар ҳам мураббий Андре Виллаш-Боашнинг жонига оро кирди.

Аввалига ҳисобни "Гуанжоу Эвергранд" футболчиси Лиу Цзян очди. 20 дақиқада у боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

Баҳснинг 55-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Ўйинни сўнгги дақиқаларида "Шанхай СИПГ" ўйинчиси Хе Гуань "Гуанжоу Эвергранд" дарвозасини нишонга олиб, ярим финалнинг илк учрашувида шанхайликларга ғалаба келтирди.

"Шанхай СИПГ" - "Гуанжоу Эвергранд" 2:1

Голлар: Одил Аҳмедов 55, Хе Гуань 90+1 - Лиу Цзян 20.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


***УФФ.УЗ сайти тезкорликда хамма сайтлардан оркада колмокда.Одилжон голи хакидаги малумотни УФФ.УЗ сайти 13 соатдан кейин элон килишди.Фикрлар асосан ноль.УФФ.УЗ сайтидан айрилганимдан АФСУСДАМАН. . .
17.08.2017 08:59

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz