Қайднома

Қидирув

«Реал» – «Барселона»: Фикрлар фактлар ва «жаҳлдаги» Месси

«Реал» – «Барселона»: Фикрлар фактлар ва «жаҳлдаги» Месси

  17.08.2017 16:19
  0
  958
«Реал» – «Барселона»: Фикрлар фактлар ва «жаҳлдаги» Месси

Испания Суперкубогининг жавоб учрашувида “Барселона” сафарда “Реал”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув якунланганидан сўнг, ҳар икки жамоа футболчилари ва мураббийлари ўйин ҳақида шахсий фикрларини билдирдилар.

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде:

“Реал”ни енгилмас жамоа, деб аташ мумкинми? Енгилмас жамоа бўлмайди. Ғалабага руҳан тайёрланган эдик. Аммо ўхшамади.

Барселона” ҳимоячиси Херар Пике: Мавсум ҳали узоқ давом этади ва бизда вақт бор. 9 йил ичида илк марта “Барселона” “Реал”дан кучсиз эканини ҳис қилдим. Ҳа, ўтган йили улар ЕЧЛда ғолиб чиқишганди. Мағлубиятни ортда қолдириб, “Реал”да биздан кучли футболчилар ўйнаётганига тан бериш лозим.

Зинеддин Зидан “Реал” клуби бош мураббийи: Биз 8 кун ичида ўйинларга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик. Натижада, иккита нуфузли совринни бошимиз узра баланд кўтардик.

Янги мавсумни ҳам яхши бошладик. Ўйиннинг биринчи бўлими менга ёқди. “Барселона”нинг босим ўтказишига қарамай, тўп назоратини сақлай олдик.

“Реал” – “Барселона” учрашувига оид фактлар:

“Реал” 68-расмий ўйинида кетма-кет гол уришда давом этди. “Қироллик клуби” яна 6 та ўйинда гол уришда тўхтамаса афсонавий футболчи Пеленинг “Сантос” клубига етиб олади.

“Сантос” 1961/1962 йиллар мавсумида 74 учрашувда кетма-кет гол урган дунёдаги ягона жамоа ҳисобланади.

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио 4 та финал учрашувларида кетма-кет тўп киритди.

Испания Суперкубогида “Барселона” устидан қозонилган ғалаба мураббий Зинедин Зидан қўл остидаги “Реал” жамоаси учун еттинчи нуфузли соврин ҳисобланади

“Реал” посбони Кейлор Навас “эл-классико”ларда илк маротаба дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Аввалги 8 та баҳснинг ҳар бирида Навас дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос “қироллик клуби” таркибида 150-учрашувини ўтказди.

Статистика маълумотларига қараганда Тони Кроос “Реал” тарихида 150 учрашувда майдонга тушган тўртинчи германиялик футболчига айланди. Германиялик футболчилар ичида “Реал” шарафини энг кўп Ули Штилике (308) ҳимоя қилган.

Каталонияликлар 2011 йилдан буён биринчи марта класикода гол ура олишмади. Олдинги 24та ўйиннинг барчасида “Барселона” “Реал” дарвозасига камида битта гол уриб келаётганди.

Шунингдек, доимо интизомни ўз жойида сақлаб келган Лионель Месси учрашувда “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамосни ҳақорат қилди.

64-дақиқада Рамос ва Месси ҳаводаги тўп учун кураш олиб боришганди. Кейинчалик Рамос Мессининг қўли билан ўйнагани исботлаш учун тўпни осмонга улоқтириб юборди.

Месси эса бу пайтда асабларини жиловлай омасдан, Рамоснинг манзилига ҳақоратли сўзлар йўллади.

Хабарларга кўра, мутахассислар Мессининг оғзи қимирлашидан сўнг унинг сўзларини ўқий олишган. Аргентиналик футболчи Рамосни “шаллақи” деб атагани тахмин қилинмоқда. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz